UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0 10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0 10:17Ўн иккита "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 291 турнирнинг барча натижалари 0 09:46Aktau Asian Open 2026. Биринчи кун 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин! (+ФОТО) 0 09:15Мессининг дубли "Интер Майами"га "Атланта"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:44Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди 0 08:13Хоакин Баклини нокаут қилишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

18 окт 14:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди ва унинг асосий жанги сўнгги сонияда тўхтатилди.

Кечанинг марказий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида (69,9 кг гача) WBC йўналиши чемпиони, америкалик Себастьян Фундора (24-1-1, 16 КО) ўз ватандоши Эрмал Хадрибай (23-0-1, 8 КО) билан тўқнаш келди.

Ўн икки раундлик жангда Фундора техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Қизиғи, чемпион рақибини жанг тугашига бир сония қолганида муддатидан аввал нокаутга учратди ва шу тариқа ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. 

Маълумот учун, 28 ёшли Себастьян Фундора профессионал рингдаги фаолиятини 2016 йилда бошлаган. 2024 йилда мутлақ жаҳон чемпиони бўлган, кейинчалик титулларидан бирини топширган. Хадрибай устидан қозонилган ғалаба унинг WBC чемпионлик камарини тўртинчи бор ҳимоя қилиши бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг