22 янв 14:20
Янгиликлар
Макгрегор: Мендан қутилишга ҳаракат қилманг
"Мен уни биринчи марта 90 сония ичида нокаут қилгандим. Тайёргарлигим ва кучимдан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, бу сафар буни янада вақтлироқ амалга ошира оламан. Биламан, унинг жамоаси имкониятларимни шубҳа остига олмоқда. Аммо мен барча ишни қилдим. Жанг бошиданоқ кучли зарбалар йўлламоқчиман. Аслида, мен узоқ ва яхши жанг қилмоқчиман. Дастин тайёр деб ўйлайман ва биз яхши жанг ўтказамиз.
Мен Дана Уайтдан ҳам бой бўлишимга қарамай, нега жангларда қатнашишим ҳақида сўрашади. Аммо мендан қутилишга уринманг. Пуллар ва камарлар келиб-кетади. Мен фарзандим билан бирга ўтирим, жангларимдан лавҳаларни томоша қилишни истайман. Ушбу хайлайтлар кинодек бўлишини истайман", - деди Конор Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ва Порье жанги Тошкент вақти билан 24 январь эрталаб бошланади.
Ушбу жанг оқшоми www.olamsport.com сайти орқали матнли трансляция қилинади.
Фикрлар