UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0

16 июл 14:25
Янгиликлар

Футбол

Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум

Теглар :  Малайзия
29 августдан 8 сентябрга қадар CAFA NATIONS CUP 2025 мусобақаси бўлиб ўтади.

Малайзия терма жамоаси маълум сабабларга кўра, мазкур мусобақада иштирок эта олмайдиган бўлди.

Терма жамоа бош мураббийи Питер Чкламовски қуйидагича баёнот берди: Бизнинг терма жамоа футболчилари Испания, Аргентина, Колумбия ва Япония каби мамлакат лигаларида тўп тепишади. Уларни ФИФА кунидан олдинроқ Тожикистонга етказиб бориш жуда қийин. Мусобақанинг ФИФА кунидан олдин ўтказилиши логистика, тикланиш ва бюджетга таъсир қилади. Мусобақага тўлиқ бўлмаган таркиб билан боришга қаршиман. Биз сентябрь ойида яхши тайёргарлик кўриб, октябрь ва ноябрь ойидаги муҳим ўйинларга яхши ҳолатда бормоқчимиз. CAFA мусобақасининг ўрнига биз сентябрь ойида Куала-Лумпурда йиғин ўтказамиз ва бу йиғин Осиё кубоги саралаш баҳсларидан олдин жуда муҳим аҳамият касб этади".

Эслатиб ўтамиз, Малайзия қуръа натижаларига кўра, "B" гуруҳида Эрон, Тожикистон ва Афғонистон билан куч синашиши керак эди. Бу гуруҳ баҳслари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон эса "А" гуруҳидан жой олган ва Тошкентда Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Ўмон билан ўйнайди.  


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг