UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

29 июл 13:55
Янгиликлар

Формула-1

«Формула-1» Баҳрайн Гран-приси мезбонлигини Малайзияга кўчирди

Яқин Шарқдаги вазият сабаб «Формула-1» апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган Баҳрайн ва Саудия Арабистони босқичларини бекор қилган эди.

Натижада Баҳрайн Гран-приси эндиликда 2–4 октябрь кунлари Малайзиянинг Сепанг автодромида ўтказилади.

12 апрель куни Баҳрайнда бўлиб ўтиши керак бўлган «Формула-1» босқичи Малайзияга кўчирилди ва 2–4 октябрь кунлари ўтказилади. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайтида маълум қилинди.

Мусобақа 2017 йилдан буён «Формула-1» босқичларига мезбонлик қилмаётган Сепанг халқаро автодромида бўлиб ўтади.

Малайзиядаги пойга тақвимга кўра Боку босқичи (26 сентябрь) ва Сингапур босқичи (11 октябрь) оралиғида ташкил этилади.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мусобақалар тақвимида бошқа ўзгаришлар бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида «Формула-1» АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти ортидан юзага келган вазият сабаб Баҳрайн ва Саудия Арабистонида апрель ойига белгиланган босқичларни бекор қилган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг