22 окт 15:20
Янгиликлар
Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди
Унинг қайд этишича, Жалолов рақибини техник жиҳатдан ортда қолдириш имкониятига эга. Аввалроқ промоутер Эдди Хирн Теремоана Жалоловни "еб қўйиши"ни айтганди. Рашман эса бу фикрга қўшилмаслигини билдирди.
"Эдди Хирн Теремоана Жалоловни "еб қўяди", деди. Аммо бу ерда эски бир гап ўринли: "Гапириш осон, чунки буни ҳамма қила олади", — деб ёзди журналист.
Унинг фикрича, бу икки боксчи ўртасидаги жанг қизиқарли қарама-қаршилик бўлиши мумкин.
"Жалолов балки энг томошабоп боксчи эмасдир, аммо айримлар айтаётганидек зерикарли ҳам эмас. Боксчи техник жиҳатдан жуда кучли бўлса, уни кўпинча "зерикарли" деб аташади. Жалолов Теремоанани рингда тўлиқ ортда қолдиришга қодир. У ҳаваскорлар боксида Теремоанани икки марта мағлуб этган", — дейди Рашман.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни Лондондаги O2 аренасида Даниэль Дюбуа — Фабио Уордли 2 оқшоми доирасида британиялик Соломон Дакресга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Фикрлар