UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

18 окт 00:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди

Буюк Британия пойтахти Лондондаги O2 Arena мажмуасида катта профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда.

Мусобаыада икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони, ўзбекистонлик супер оғир вазн боксчиси Баҳодир Жалолов британиялик Соломон Дакресга қарши рингга чиқди. 

Супер оғир вазн тоифасидаги 10 раундлик баҳс тўлиқ давом этди. Якунда Баҳодир рақибини ҳакамларнинг якдил қарори билан 99:91 ҳисобида мағлубиятга учратди. Big Uzbek рақибини бешинчи раундда нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

Жалолов бунгача сўнгги жангини 2026 йил май ойида Агрон Смакичига қарши ўтказиб, техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Ҳамюртимизнинг профессионал рингдаги рекордида энди 18 та ғалаба мавжуд, шундан 15 таси нокаут билан қўлга киритилди. 

Соломон Дакрес эса бунгача охирги бор 2025 йил июль ойида Владислав Сиренкога қарши жанг қилиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди. Британиялик боксчи ҳисобида эндиликда 10 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор.

Лондондаги бокс оқшомининг марказий беллашуви икки британиялик чарм қўлқоп усталари — Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасида кечади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг