23 окт 08:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов ўзининг энг яхши боксчилар учлигини санади
Ўзбекистонлик супероғир вазн боксчиси Баҳодир Жалолов қисқа интервьюда pound-for-pound бўйича ўзига ёқадиган боксчилар ҳамда ўтмишдаги энг кучли жангчилар учлигини айтди.
Интервью давомида Жалоловга дастлаб pound-for-pound бўйича ўзининг энг яхши уч боксчисини санаб ўтиш таклиф қилинди.
— Pound-for-pound бўйича ўзингизнинг энг яхши уч боксчингиз ким?
«Владимир Кличко, Теренс Кроуфорд, Дмитрий Бивол».
Шундан сўнг боксчидан эски авлод вакиллари орасидан ўзининг энг яхши учлигини танлаш сўралди.
— Ўтмишдаги, эски мактаб боксчиларидан энг яхши учлигингиз ким?
«Биринчи ўринда — Муҳаммад Али. Иккинчи — Рой Жонс. Учинчи — Леннокс Льюис».
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни Лондондаги O2 аренасида Даниэль Дюбуа — Фабио Уордли 2 оқшоми доирасида британиялик Соломон Дакресга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Ҳавола :
Манба : DAZN Boxing
Фикрлар