UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим" 0 16:58Жошуа — Пол жангига спорт оламининг муносабати: "Қандай ажойиб сценарий" 0 16:37Дияр Нургожайга UFC'да яна бир марта имкон берилади, рақиб маълум! 0 16:16Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги зарбалар статистикаси эълон қилинди 0 15:55"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди 0 15:45Шоҳасан ва Бобурнинг ғалабаси, Одилхоннинг мағлубияти ва бошқалар. Octagon 83 турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:34Коди Гарбрандт кейинги жангини UFC 326 турнирида ўтказади 0 15:13Пэдди Пимблетт: "Гэтжи билан тик ҳолатда жанг қиламан" 0 14:52Жейк Полнинг ўтказиб юборилган зарба оқибатида жағи синиб кетгани айтилмоқда + ФОТО 0 14:31Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди 0 14:10Қозоғистон боксида допинг можароси: ЖЧ финалчиси дисквалификация қилинди 0 13:49Мужибилло Турсунов WBC Гран-приси финалида жанг қилади 0 13:28Жошуа ва Жейкнинг бугунги жанг учун гонорарлари айтилди 0 13:07"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди + ФОТО 0 12:46"Агар сен чиндан ҳам ёмон бола бўлсанг" — Жошуа Тайсон Фюрига "вызов" ташлади 0

04 май 18:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун)

Ўтган ойнинг 21-санасида жаҳон бокси юлдузи Райан Гарсия илгари мағлуб бўлмаган Девин Хейнини таслим этиб, жамоатчилик орасида катта шов-шув кўтарилишига сабабчи бўлди.

Мухлислар Гарсиядан кўп нарса кутишмаганди, аммо якунда Девинни 3 марта нокдаун ҳолатига тушириб қўйди, бу ишни аввал ҳеч бир спортчи уддалай олмаганди ва табиийки, жангда Гария яққол устунлик билан ғолиб деб топилди. Ушбу тўқнашув Райаннинг ғалати ҳаракатлари орқали ёдда қолди. Майда-чуйда «қитмирликлар»дан ташқари, у вазн ўлчаш маросимига пиво билан кириб келгани ошиб тушди. Кейинроқ жангчининг ўзи булар шунаки қилинганини ва ҳеч қанақасига носоғлом эмаслиги ҳақида гапириб ўтди. 

Аммо Гарсиянинг бошқа муаммолари борлиги маълум бўлди. VADA антидопинг ташкилоти боксчи жангдан бир кун олдин ва жанг куни олинган допинг тестлардан ўта олмаганини ошкор қилди. Райаннинг намуналарида остарин излари бор эди. Бундан ташқари, намуналар nandrolone учун ижобий натижа кўрсатди, аммо буни тасдиқлаш учун лаборатория таҳлиллари керак. Энди спортчида B намунасини отопция қилишини талаб қилиш учун 10 кун вақт бор. Ўзи остарин нима? Қоида тариқасида, у суяклар, лигаментлар ва тендонларни даволаш учун ишлатилади. Бироқ 2008 йилдан бери у тақиқланган моддалар рўйхатига киртилган, чунки у тезда мушак массасини олиш ва чидамлиликни ошириш учун ҳам қўлланилади. Кўп миқдорда остарин анаболик таъсирга эга ва тестостеронни оширишга ёрдам беради. Шунинг учун 2022 йилда WADA уни анаболик дори сифатида таснифлади. 

Америкалик боксчи ба ҳақида аллақачон гапирди ва кейин аппеляция ёзди: «Агар мен уларни олишни режалаштирган бўлсам, нега ихтиёрий равишда тақиқланган моддалар учун тест топшираман? Бу мантиқийми? Алдамаслигимни ҳамма билади. Мен ҳеч қачон стероид ишлатмаганман. Уларни қаердан олишни ҳам билмайман. Ҳатто озуқавий қўшимчалардан деярли фойдаланмайман. Буларнинг барчаси жуда катта ёлғон. Мен шунчаки уларнинг эшигини тепдим ва улар ғалабани мендан тортиб олмоқчилар», дейди қаҳрамонимиз. Ўз навбатида Девин Хейни ҳам жим тургани йўқ: « Биз бу ҳақида яқинда билдик. Райан мухлисларни ва спортни алдаб, ҳурматсизлик қилганидан жуда афсусдамиз. Бунинг учун у томошабинлардан узр сўраши керак. Рингда ўз ҳаётимизни, соғлиғимизни хавф остига қўйиб, тирикчилик қиламиз. Бокс ўйинчоқ эмас», дейди Хейни. 

Бир пайтлар Лучиан Буте остаринда ушланган ва унинг Баду Жекка қарши қайд этилган дуранг натижаси дисквалификация туфайли мағлубиятга айлантирилган. Шунингдек, 2022 йилда Амир Хон остарин сабабли Келл Брукка қарши жанги олдидан унинг номига техник мағлубият ёзилиб, 2 йилга четлатилган эди. Аммо бу ҳолатдаги энг машҳур иш, айниқса россияликлар учун Александр Поветкин билан боғлиқ. Аввалига унда meldonium аниқланган, бу Деонтей Уайлдерга қарши баҳснинг барбод бўлишига сабаб бўлган. Кейинроқ B тести ҳам ёрдам бермади, унда остарин бор эди ҳамда Поветкин барча етакчи бокс ташкилотларининг рейтингидан чиқарилди. Гарсияга қайтадиган бўлсак, унга қарши қандай жазо чоралари қўлланиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Нью-Йорк Атлетика комиссияси адолатли спорт тарафдори эканлигини ва вазият бўйича VADA билан алоқада эканлигини айтди, лекин ҳозирча кесин баёнотлар берилмаган. 

Катта эҳтимол билан Райаннинг ғалабаси бекор қилинади ва жанг ҳаққоний эмас деб топилади. Шунга кўра, барибир чемпион бўлиб қолган Ҳейни тоза рекордини тиклайди, Гарсия бўлса 6-12 ойга дисквалификация қилиниши мумкин. Юлдузлик мақомига эндигина эришган «Олтин бола» учун нохуш ҳолат юзага келди, қолаверса унинг юксак натижалар учун барча йўллар очиқ эди. Буёғига энди барчасини вақт кўрсатади.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг