UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

20 сен 07:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мансур Тугизбоев: Каминани “Мангуст” деб чақиришади

Бугунги кунга келиб, ММА жангларида иштирок этаётган ҳамюртларимиз жуда кўпчиликни ташкил этмоқда.

Аксарияти ушбу йўналишда ҳам ўзларини кўрсатиб, қатор ғалабаларни қўлга киритишга улгурдилар. Уларнинг орасида 70 кг вазн тоифасида ажойиб жанг ўтказаётган Мансур Тугизбоевнинг ҳаракатлари мухлислар ва мутахассисларда яхши таассурот қолдириб келаяпти. Биз бу жангчимиз билан olamsport.com сайти учун махсус суҳбат уюштирдик.

Маълумотнома.
Мансур Тугизбоев - 1981 йил 12 апрелда Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида таваллуд топган. ММА доирасида 12 та жанг ўтказган. 11 ғалаба ва бир мағлубият.

- Бу анъанавий савол ҳисобланади. Яъни, дастлаб қайси спорт тури билан шуғулланганингиз ҳақида маълумот берсангиз?
- Эркин кураш билан шуғулланганман. Ушбу спорт орқали ММА га кириб келганман.

- Бу йўналишга кириб келишингизга асосий сабаб нима бўлган?
- Одатда, бирор бир нарсага қўл уришингизга албатта, ҳавас сабаб бўлади. Мен ҳам устозим Суннат Ильясовга ҳавас қилиб, бу йўналишда ўз имкониятимларимни синашга аҳд қилганман.

Асосан, қайси мамлакатларда бўлиб ўтадиган жангларда иштирок этасиз?
-   МДҲ мамлакатларида бўлиб ўтадиган мусобақаларда. Жумладан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Таиландда ҳам жанг ўтказганман.


- Ўн икки бор жанг ўтказибсиз, энг жиддий ва машҳур рақибингиз ким эди?
-  Барчаси мен учун жиддий ва машҳур ҳисобланади.

- Одатда, ушбу йўналишда спортчиларнинг лақаби бўлади?
-   Нима демоқчи бўлганингизни тушундим. Каминани “Мангуст” деб аташади.

- Бу сизга ёқадими?
-  Ўрганиб қолганман. Ҳар холда, ёқади.

- Биргина мағлубият ёзилган жангингизда негадир асосан иккинчи рақам бўлиб ҳаракат қилдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?
-  Ўша жангимдан аввал, белим қаттиқ шамоллаганди.  Оғриқ қолдирувчи уколлар ёрдамида тушган эдим. Очиғи, жангни қолдиргим келмаганди. Қолаверса, ушбу жангда очколар ҳисобига мағлубитга учрадим. Лекин жангни ўзингиз кўришингиз мумкин. Рақиб яққол устунлик қилгани йўқ. Тенг кураш кечган эди. Шунчаки ўз имкониятим даражасида жанг олиб бора олмадим ўша куни.

- Шогирдларингиздан,умуман ёшларимиздан ММАда иштирок этаётганлари орасида кимларни келажаги порлоқ деб биласиз?
-  Ҳали, кимнидир келажаги борасида сўз юрита олмайман. Лекин ёшларимиз жуда кўп. Улар орасидан албатта чемпионлар чиқади. Шогирдларим борасида айтадиган бўлсам. Улар ёш. Катта жангларда иштирок этишга бироз вақт бор.

- ММА даги биринчи устозингиз Суннат Ильясовми?
-  Албатта. Суннат акам биринчи устозим. Озми-кўпми муваффақиятларимнинг барчасига ушбу инсон сабабчи бўлади.

- ММА, UFC жангчиларидан кимларнинг жанг олиб бориш услублари екади?
-  Бразилиялик Андерсон Сильванинг жанг олиб бориш услубларига жуда қизиқаман. Агар у жиддий жароҳат олмаганда хали ҳам тахтдан тушмаган бўларди. Ушбу спортчининг матонатига ҳам қойил қолса бўлади.Чунки, у яна жанга қайта олди.


- Нима деб уйлайсиз, МДҲ давлатлари орасида қайси мамлакат вакиллари сиз учун нокулай ракиб хисобланади?
-  Энди, барчаси ҳам ўзига яраша қийинчилик туғдира олади. Алоҳида бир юрт вакилларини айтиб ўтиш фикридан йироқман. Чунки бундай жангларда оддий спортчилар иштирок этмайди.

- Сизни вазн тоифангиздаги козокларнинг энг кучли жангчиси ким?
-  Куат Хамитов. Найман деб ҳам аташади.

- Демак, сиз Аюбхон Камалов билан бир вазнда жанг олиб борасиз... Чунки, Куат Найман билан ушбу ҳамюртимиз жанг олиб борган эди тўғрими?

-  Ҳа, Аюбхон ака билан бир вазндамиз. Тўғри, Аюбхон Камалов Куат билан икки бор жанг олиб борган. Ҳозирча ҳисоб тенг. Лекин Куат ютган жангда, ҳакамлар хатога йўл қўйган эди.

- Демак качондир Куат Найман Хамитов ва Зубайра Тхуговлар билан жанг олиб боришингиз мумкин эканда?
-  Албатта. Улар билан жанг олиб боришни жуда истайман.

- Аюбҳон  Камалов билан ўзаро спарринг бўлиб ишлаб кўрганмисизлар?
-   Йўқ.

- ММАдаги фаолиятингизни неча ешдан бошлагансиз?
-   30 ёшдан кейин.


- Бошка спорт турлари, бокс, дзюдо, самбо, муайтай, айкидо ва кикбоксинг вакиллари билан ҳам спарринг жанг ўтказиб, улардан ниманидир ўрганишга ҳаракат қилиб турасизми?
-  Кикбоксинг билан жиддий тарзда машғулотлар олиб бораман. Албатта, ушбу йўналишдаги дўстларимиз билан ўзаро фикрлар алмашиб, жангларни таҳлил ҳам қилиб турамиз. Энг асосий, маслаҳатларни, жангдан олдинги кўрсатмаларни Суннат акамдан оламан.

- Мисол учун, битта жангингиздаги ғалаба учун қанча миқдорда гонорар тўланади?
-   Энди бу борада бирор фикр айта олмайман. Келинг бу сир бўла қолсин,

 - Яқинда Қирғизистоннинг Қорасув шаҳрида бўлиб ўтган турнирда иштирокингиз кутилган эди. Лекин жанг қилмадингиз бунга сабаб нима бўлди?
-  Рақибим жанг ўтказишни хохламади. Сабабини сўрасам, жанга тайёр эмасман, ютқазишимни билиб туриб, нега жанг қиламан деди. Мақтаняпти деб ўйламангку, сўраганингиз учун аниқ сабабини айтдим.

- Навбатдаги жангингиз қачон бўлиши кутилаяпти?
-  Бу борада аниқ айта олмайман. Лекин албатта сизларни хабардор қиламан.


Аҳмадбек ЭШМАТОВ сухбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 сен 18:29:14
Муҳаммадзиё
Омад!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг