UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

20 апр 00:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иккита чемпионлик жанги ўтказилган ва улардан бирида ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозонган Octagon 71 турнирининг барча натижалари битта саҳифада

Олма-Ота шаҳрида (Қозоғистон) ММА бўйича Octagon 71 турнири бўлиб ўтди.

Мусобақанинг марказий жанги қирғизистонлик Фарида Абдуева ҳамда Қозоғистон вакиласи Аян Турсин ўртасида аёллар ўртасидаги минимал вазн тоифасида чемпионлик камари учун кечди.

Co main event'да ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси камар учун жангда қирғизистонлик Арген Абдикадир Уулу билан тўқнаш келди.

Бундан ташқари, турнир доирасида яна етти нафар ҳамюртимиз октагонга кўтарилди. Мазкур саҳифа орқали турнирда қайд этилаётган натижалардан онлайн равишда бохабар бўлиб бориш имконияти мавжуд (ғолиблар қорайтирилган ҳолда ёзиб борилди). 





Асосий кард:

Марказий жанг, аёллар ўртасида минимал вазн тоифасида чемпионлик жанги: Фарида Абдуева (Қирғизистон) - Аян Турсин (Қозоғистон), (Очколар ҳисобига кўра);

Иккинчи асосий жанг, ярим енгил вазн тоифасида чемпионлик камари учун: САРДОР ХУДОЙБЕРДИЕВ -  Арген Абдикадир Уулу (Қирғизистон), (5-раундда сабмишен); 

Енгил вазнда: Ҳамидреза Таебинья (Эрон) - Арнур Кабдолдаев (Қозоғистон), (Очколар ҳисобига кўра); 

Ўта енгил вазнда: Ирисбек Тиленов (Қирғизистон) - Саймумин Мадиев (Тожикистон), (3-раундда КО-ТКО); 

Ярим оғир вазнда: ҲАБИБ ГАЗИЕВ - Керим Даидов (Қозоғистон), (1-раундда сабмишен); 

Ярим енгил вазнда: ЖАВОҲИР ИМАМОВ - Данияр Онгар (Қозоғистон), (Очколар ҳисобига кўра); 

Енгил вазнда: ИБРАГИМ ШАЙМАНОВ - Нурбек Тажибаев (Қозоғистон), (Очколар ҳисобига кўра); 

Энг енгил вазнда: ЖАМОЛИДДИН РАҲМОНЖОНОВ - Айдин Кодеков (Қозоғистон), (3-раундда КО-ТКО). 

Прелим кард:

Ярим ўрта вазнда: Амир Саидкия (Эрон) - Максат Жолдаш Уулу (Қирғизистон), (Очколар ҳисобига кўра); 

Ўта енгил вазнда: Майрамбек Жанибек Уулу (Қирғизистон) - Дилшод Норқўзиев (Тожикистон), (1-раундда КО-ТКО);

Енгил вазнда: АСАДБЕК САИДОВ - Тимур Таласбек Уулу (Қирғизистон), (1-раундда КО-ТКО);

Энг енгил вазнда: Шерзод Ибодиллоев (Тожикистон) - Ишан Галиев (Қозоғистон), (1-раундда КО-ТКО);

Ярим енгил вазнда: Бахтиёр Тиллаев (Тожикистон) - Дамир Раҳимжонов (Қозоғистон), (1-раундда КО-ТКО);

Енгил вазнда: МАНСУР АТАЖАНОВ - Азамат Тузелов (Қозоғистон), (Очколар ҳисобига кўра);

Енгил вазнда: Тиркеш Холмедов (Туркманистон) - Казбек Толен (Қозоғистон), (1-раундда КО-ТКО);

Энг енгил вазнда: ФАРҲОД ҚУДРАТОВ - Аҳрор Мирзараҳимов (Тожикистон), (Очколар ҳисобига кўра).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг