UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

21 окт 14:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачевнинг мураббийи: "Топуриянинг заиф томони бор"

Хабиб Нурмагомедов ва Ислам Махачевнинг мураббий Хавьер Мендес шогирдининг Илия Топурияга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди.

Агар Ислам Илия навбатдаги жангларида ғалаба қозонишса, уларнинг йўли октагонга кесиши мумкин. Уларнинг ўзаро жанги воқеалар ривожининг энг эҳтимолий вариантига айланади. Мендес эса Исламнинг испания-грузиялик жангчига қарши қандай тактика қўллаш кераклигини аллақачон билади.

"Илия билан бокс масофасида туриб бўлмайди. У ММАдагилар орасида энг яхши боксга эга жангчи. Шу боис, у билан масофадан туриб, турли бурчакларда ва тиззаларда зарбалар бериш орқали ишлаш керак. Муай-тай бунинг учун энг мос келади. Унинг ўзига яқинлашишига йўл қўймаслик - бу мураккаб вазифа, чунки боксдан ташқари, Илиянинг муносиб кураши ҳам бор. У билан бирга шуғулланган одамлар менга унинг жиу-житсуга ҳам муносиб жиҳатлари борлигини айтишган.

Топурия деярли мукаммал жангчи, лекин барибир тўлиқ эмас: унинг заиф томони бор - бу оёқ зарбалари. Бу заифликни унга қарши ишлатиш керак, бундан ташқари, керак бўлганда уни синаб кўриш учун яхши грепплинг кўникмаларига эга бўлиш лозим. Биз ҳозирча унинг партерда қанчалик яхши эканини билмаймиз ва буни текширишимиз керак", - деди америкалик мутахассис "Know Time To Fly" подкастида.

Маълумот учун, Ислам Махачев 15 ноябрь (Тошкентда 16 ноябрь тонги) куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган UFC 322 турнирининг асосий жангида австралиялик Жек Делла Маддаленадан ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлик камарини тортиб олишга ҳаракат қилади. Топурия эса январь ойида британиялик Педди Пимблетт ёки америкалик Жастин Гэтжига қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг