UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0

21 окт 15:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Махачевнинг ягона мағлубияти: Ислам рақибини деярли нокаут қилганди — Абдулманап Нурмагомедов ўзини айбдор ҳис қилиб йиғлаган, унинг рақиби эса бу ғалабадан сўнг бошқа ғалаба қозонмаган

Махачевнинг ягона мағлубияти: Ислам рақибини деярли нокаут қилганди — Абдулманап Нурмагомедов ўзини айбдор ҳис қилиб йиғлаган, унинг рақиби эса бу ғалабадан сўнг бошқа ғалаба қозонмаган.

Бу жанг идеал натижани барбод қилган.

Шу дам олиш кунларида Ислом Махачев Чарльз Оливейрага қарши UFC камари учун жанг қилади. Доғистонлик ўзининг дўсти Хабибнинг изидан бормоқда. Бироқ уларнинг орасида битта фарқ бор: Хабиб фаолиятида мағлуб бўлмаган. Махачевда эса битта мағлубият бор.

Исламнинг фаолиятидаги ягона мағлубияти 2015 йилнинг 3 октябрь куни содир бўлганди. Бу жанг Махачевнинг UFC'даги иккинчи жанги эди. Ўшанда унга 33 ёшли Бразилия вакили Адриано Мартинс рақиблик қилган.

Ислам UFC'даги илк жангида Лео Кунцани қийинчиликсиз мағлуб этганди. Умуман олганда Мартинс анча тажрибали жангчи, у UFC'да анча жангларда иштирок этиб қўйганлардан бири эди. У Махачевга қадар яна бир Доғистон вакили Рустам Хабиловни мағлуб этганди.

Ўша вақтларда Адрианонинг рекорди 27-7 эди, бироқ Ислам жангга ҳеч қандай қўрқувсиз тушди. Ислам жангни ажойиб тарзда бошлади. Дастлабки дақиқалардан октагон марказини эгаллади ва биринчи рақамда ҳаракат қилди. Бироқ раунднинг иккинчи дақиқасида Исламнинг фаолиятини бузиб ташлаган зарба содир бўлди. Махачев севимли оверханд зарбасини амалга оширди, бироқ Мартинес унга қарши зарба йўллади ва Ислам канвасда! Ҳакам шу жойида жангни тўхтатишга қарор қилди.

Шу тариқа, Ислам фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Оғриқли мағлубиятдан сўнг Исламнинг ўзига келиши анча қийин бўлди ва деярли бир йил давомида октагонга кўтарилмади.

Кейинчалик Ислам мағлубиятга ўзи айбдор эканлигини ва ҳаддан ташқари ўзига ишониб юборганини тан олган.

«Жанг бошида мен қарши зарбага дуч келдим ва ҳакам тўхтади. Кимдир мени бир зарба билан тўхтата олади, деган хаёлим йўқ эди. Менда ҳеч қачон нокдаун бўлмаганман. Мен умуман бундай ҳолатга тушмагандим. Машғулотларда кучли зарбаларни ўтказиб юборардим ва ҳеч қачон бу зарбаларни сезмаганман. Мен ўзимга жуда қаттиқ ишонардим. Шунчаки унга отилдим ва зарба қабул қилдим. Бу менга дарс бўлди. Ҳар қандай зарба сўнггиси бўлиши мумкин. Мен ишонувчи инсонман ва келажакка ишонардим»,-деб фикр билдирган Ислам бир неча йил ўтиб.

Ўша вақтлардаги Исламнинг мураббийи Абдулманап Нурмагомедов бу мағлубиятга ўзини айбдор деб ҳис қиларди. Жанг якунидан сўнг Нурмагомедовларнинг каттаси кўз ёшини ҳам тўхта олмаган.

«Менинг сўнгги йиллардаги спортдаги ягона кўз ёшим Исламнинг жангида содиқ бўлган. Мен Мендес ва Исламнинг гапларига рози бўлдим ва Ислам жангда туриб ҳаракат қилишига рози бўлдим. У Мартинсга қарши жангда партерда қийинчиликсиз мағлуб этишини билардим, бироқ уну туриб жанг қилишга рози бўлдим ва битта зарбада Ислам “ухлади”. Бу унинг фаолиятидаги ягона мағлубияти. Бу менинг фаолиятимдаги энг катта хатойим эди»,-деб интервью берган Абдулманап Нурмагомедов.


Бироқ шу мағлубият ҳам Исламнинг келажагига фойдали бўлди. Ислам ўзи айтгани каби бу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарди. У ҳар бир жангдан сўнг янада ривожланишни бошлади. Исламни нокаут қилган Мартинс эса бу ғалабадан сўнг бошқа умуман UFC'да ғалаба қозонмади.

Ислам UFC камарини қўлга кирита оладими йўқми бугун 22 октябрь куни билиб оламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг