UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

20 мар 09:33
Янгиликлар

Футбол

​МДҲ шифокорлари яшил майдонда куч синашади

Теглар :  Футбол
Пойтахтимиз шу йил 25-30 март кунлари МДҲга аъзо мамлакатлар шифокорларининг футбол жамоалари ўртасида ўтадиган “Doctors Community Cup – Tashkent-2019” халқаро турнирига мезбонлик қилади.

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ташкил этилаётган мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Низомов, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханафаев, мамлакатимиз шифокорлар терма жамоаси бош мураббийи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Аҳмаджон Мусаев ва жамоа аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари қатнашди.

Мусобақа регламентига асосан ўйинларда 25 ёшдан катта бўлган, мутахассислиги ва фуқаролигидан қатъий назар, шифокорлик дипломига эга бўлган ходимлар иштирок этади. Халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Украина терма жамоалари ўзаро баҳслашади.

Россия жамоаси 40 ва ундан катта ёшдаги шифокорлар билан юртимизга ташриф буюради. Шу сабабли ҳам мазкур ёш тоифасида ”Ўзбекистон – 2” терма жамоаси ҳам шакллантирилди. Шу тариқа нуфузли мусобақада жами 8 та жамоа қатнашади.

Турнирга Францияда жойлашган Жаҳон соғлиқни сақлаш ходимлари Олимпия ўйинлари ассоциацияси вакили Гийом Гассенд ҳам таклиф этилди.


Суратлар: Алмурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг