UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

11 июн 19:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!, Париж-2024

Медаль кутилаётган Абдумалик Халоков. Боксчимизнинг Париж Олимпиадасидаги имкониятлари қандай?

Париж Олимпиадасида қатнашувчи спортчиларимизнинг имкониятлари ҳақида ёзамиз.

Бир неча кун олдин боксчимиз Ҳасанбой Дўсматовнинг Париж Олимпиадасидаги рақиблари ва имкониятларини таҳлил қилгандик.

Париж Олимпиадасида боксда эркаклар 7 та, аёллар 6 та вазн тоифасида баҳсларда қатнашишади. 

Бугун мусобақада -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи боксчимиз Абдумалик Халоковнинг вазнидаги имкониятларни кўриб чиқамиз. Ушбу вазн тоифасида 18 нафар спортчи қатнашади. Ҳозирга қадар 16 нафар иштирокчи аниқ бўлиб улгурган. Мазкур вазн иштирокчилари орасида кучли рақобатчиларни кўришимиз мумкин. 

Абдумалик Халоков ўтган йили Ханчжоу мезбонлик қилган Осиё ўйинларида чемпионликни қўлга киритган ҳолда, олтин медалга эга чиққан ва Париж Олимпиадаси лицензиантига айланганди.


Демак, бир чеккадан бошлаймиз - Болгария шарафини ҳимоя қилувчи Хавьер Ибанес Диаз. 2018 йилда мураббийи билан бирга Кубадан Болгарияга кўчиб ўтган Хавьер ўз вақтида WSB турнирида Муроджон Аҳмадалиевга мағлуб бўлган. Нанкиндаги ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони бўлган Ибанес бунгача Буэнос-Айрес Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Халоков билан бир марта - 2022 йилдаги "Странжа" турнири вақтида тўқнаш келган. Ўшанда Абдумалик рақибини мағлуб этишни уддасидан чиқа олганди. Ибанес Олимпиадага Европа ўйинларида олтин медаль қўлга киритган ҳолда лицензия қўлга киритган. Шунингдек у 2022 йилги Европа чемпионатида бронза, 2024 йили эса кумуш медаль қўлга киритганлигини қўшимча қилиб ўтишимиз мумкин. 


Жамал Хэрви. АҚШ вакили. 2021 йилги жаҳон чемпиони. 21 ёшли Хэрви Париж Олимпиадасига Панамерика ўйинларида олтин медаль қўлга киритиш орқали йўлланма қўлга киритган. АҚШ вакиллари сўнгги пайтларда IBA тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этишмади. Бироқ Хэрвини фаворитлар қаторидан чиқариб бўлмайди. Хавфли рақиб.


Маҳмуд Сабирхан - Қозоғистон. Ўз ҳаракатлари сабаб украиналик Василий Ломаченкога таққосланадиган Сабирхан ўтган йили Тошкент мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида -54 кг вазнда олтин медални қўлга киритганди. У шунингдек Белраддаги ЖЧда ҳам финалгача етиб бориб, кумуш медалга эга чиққанди. Бу сафар у -57 кг вазнда Париж Олимпиадасида қатнашади. У Италиядаги Жаҳон лицензион турнирида Олимпиада чиптасини ютиб олган.

Мазкур вазн тоифасида шунингдек Осиё ўйинлари финалчиси, япониялик Шудаи Харада, кубалик Саидель Хорта, Токио Олимпиадасида Шаҳобиддин Зоировни мағлубиятга учратиб, якунда кумуш медални қўлга киритган Карло Палам бор. 

Ушбу вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Абдумалик Халоковда Олимпиада чемпиони бўлиш учун имкониятлар катта. Ёшлар ўртасида Осиё, жаҳон ва Олимпиада чемпиони ҳисобланган Абдумаликда бу ишни катталар ўртасида ҳам амалга ошириш учун жуда оз вақт қолди. Бунгача Халоков катталар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлиб улгурган. Навбат - Олимпиада олтинига! Бу йўлда боксчимизга албатта муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Париж Олимпиадаси финалидан кейин ҳам Абдумаликдан мана шундай сальто кутиб қоламиз 


-57 кг вазн тоифасида Париж Олимпиадасида қатнашадиган боксчилар рўйхати: 

Хавьер Ибанез Диаз (Болгария)

Небил Ибраҳим (Швеция)

Василе Устурои (Бельгия)

Хосе Куилес (Испания)

Долапо Омоле (Нигерия)

Абдумалик Халоков (Ўзбекистон)

Шудаи Харада (Япония)

Жамал Хэрви (АҚШ)

Саидел Хорта (Куба)

Чарли Сениор (Австралия)

Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон)

Йилмар Гонсалес (Колумбия)

Жуд Галлагер (Ирландия)

Луис Оливейра (Бразилия)

Аидер Абдураимов (Украина)

Карло Палам (Филиппин)

Мунарбек Сеиитбек Уулу (Қирғизистон)

Универсал квота учун боксчи (ташкилий қўмита катта эҳтимол билан ушбу квотага мезбон боксчи ёки нейтрал спортчилардан бирини қўяди).


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг