UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

24 июн 13:51
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Мексиканинг UFC бўйича биринчи чемпиони: бетоб қизи учун жанг қилди ва ҳозирги кунда LEGО ўйнашни ёқтиради ҳамда спортга бўлган севгиси билан дунёни забт этди

Теглар :  Брендон Морено
Мексиканинг UFC бўйича биринчи чемпиони Брендон Морено ҳақида.

Брендон Морено тарихи

Энг енгил вазн тоифаси UFCда энг машҳур ҳисобланади. Жаҳонда вазнини 56,7 килограммда сақлаб тура оладиган эркак жангчилар камчиликни ташкил қилади, ҳаттоки, Дана Уайт ҳам буни ўзгартирмоқчи бўлганди. Генре Cехудо кетганидан сўнг бу вазн тоифасида юлдуз қолмади, янги чемпион Дейвис Фигередога эса бироз машҳурлик етишмади. 

Бироқ UFC 263 кечасида мексикалик Брендон Монеро барчасини ўзгартирди: у нафақат янги чемпион бўлди, балки дунёда унга бўлган ҳурмат янада ортди. Энди Адесанья у билан ўйичоқлар ҳақида гаплашаётган бўлса, Гейжи уни ўзининг севимли жангчиси деб атаяпти ва Брендон мухлислари эса ҳайратда.

Жангдан сўнг Моренонинг Инстаграм саҳифасидаги обуначилар сони 500 мингга етди. Брендон каби кичкина одамнинг катта тарихи борлиги, уни янада машҳур қилди. 

Морено жиноятлар авжига чиққан ҳудудда, яъни Мексикада туғилган. Ота-онаси билан пиняталар (болалар учун мўлжалланган ўйинчоқлар) ясаш билан шуғулланган, аммо жанг қилишни яхши кўрган. 

Брендон Мексиканинг энг хавфли ҳудудларидан бири Тихуанеда таваллуд топган. У ердагилар наркотик модда сотиш билан шуғулланади, шунингдек  шаҳар 2019 йилда бир йил ичида содир бўлган қотилликлар сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаган. Морено ҳеч қачон қийинчиликлардан нолимаган: у ўзининг ватанини севади ва мексикалик эканидан ғурурланади. 

Брендон оиласи билан яшаш давомида Тихуанеда бўлган даҳшатларни ҳам кўрган. Ота-онаси пиняти - мексиканча ўйинчоқлар (кўзни боғлаган ҳолда уни таёқ билан уриб ертиладиган шаклли ўйинчоқлар)ясаган. Бу унинг болалигидаги энг ёрқин хотираларга айланган.

Жангчи: “Мен оддий ва бахтли бола бўлганман. Ота-онамнинг бизнесини яхши кўрганман ва ўзим ҳам бу ўйинчоқларни кўп ўйнаганман. Одатда, болалар пинятиларни байрамларда кўрган бўлса, мен уларнинг ичида улғайганман”,-дея эслайди. 

Морено ёшлигида спортчи бўлмаган: жуда кўп видео ўйинлар ўйнаган, кўп фастфуд истеъмол қилгани учун семириб кетган. Брендон кичиклигида юрист бўлишни орзу қилар, аммо 12 ёшида озиш мақсадида ММАга келади. Шундан бери у спортга кўнгил қўйди ҳамда ҳали бирор-бир машғулотни ўтказиб юбормаган. 

Брендон отасига ёрдам берган, унинг куни мактабга бориш, оиласи билан бирга ишлаш ва машғулотларга қатнашиш билан ўтган. Бўлажак чемпион қийинчиликлардан ҳеч қачон нолимаган, ота-онасининг меҳнатсеварлигини қадрлаган. 

Брендон қанчалик кўп спорт билан шуғуллангани сари, юрист бўлиш истаги камая бошлаган. Ота-онаси узоқ вақт мобайнида уни жангчи бўлишига қаршилик қилишган, охир-оқибат оилавий бизнесни давом эттирсагина бунга рози бўлишларини айтишади. 

Брендоннинг онаси:

“У ҳеч қачон иккиланмади, ҳар доим спорт билан шуғулланар ва бу унга жуда ёқарди. Кичиклигидаёқ ўзини олдига мақсад қўйди. У ҳар доим менга, ҳар қандай жойда энг зўр бўлиши ҳақида айтар эди”,-дея хотирлайди.

Морено икки марта UFC'да қатнашди: 2018 йилда четлатилди, қизини йўқотишига бир баҳя қолган, аммо қайтди ва чемпион бўлди

Брендон қатъий тартибда яшаган: эрта уйғонган, икки соат машқ қилган, кейин уйига бориб олти соат ишлаган. Тушликдан кейин залга бориб яна икки соат спорт билан шуғулланган, кун охирлаганда ишини ҳам тугатган. 

Морено ясаган ўйинчоқлари ҳақиқатан сифатли бўлмаган. У узоқ вақт битта пиняти ясашга вақт сарфлар, аммо барибир ўйинчоқ яхши чиқмаган. Отаси ўғлини кўп уришган, бироқ кейин бу иш унга тўғри келмаслигини тушуниб етади. 

Бўлган воқеаларни жангчи: ”Мен ҳеч қачон яхши ўйинчоқ ясай олмаганман, лекин бу машғулот ҳаётимнинг қизиқарли хотираларидан ўрин олган”, - дея кулиб эслайди.

Моренонинг илк жанги Мексика ҳудудида бўлиб ўтган. Бошланиши осон бўлмаган: биринчи дебютидан бор йўғи 70 доллар ишлаган, 2012 йилда 3-3 рекордини қайд этган. 

Брендон бу ҳақида: ”Натижанинг яхши эмаслиги ёқимсиз эди. Кейинги қадамни босиш учун менга нима кераклигини билмас эдим”,-деб хотирлайди.

Морено тўрт йил давомида жанг қилди ва пиняти ясади, 2016 йилда эса The Ultimate Fighter (TUF) реалити-шоуда қатнашди. Брендонни мексикаликлар гуруҳига олишди ва мавсум Лотин Америкасида бўлиб ўтди. Бу у учун катта имконият бўлиб, ғолиб афсонавий чемпион Деметриус Жонсонга қарши жанг қилар эди. 

Морено қафасда энг ёмон жангчи бўлди ва биринчи жангдаёқ мағлубиятга учради. Шундай бўлишига қарамасдан у ўзини кўрсата олди ҳамда UFC билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди. 

Ташкилотда Брендон учта ғалабани қўлга киритди, бироқ икки марта енгилди ва четлатилди. UFC жангчини осонгина ҳайдади, деган гап-сўзлар қулоққа чалина бошлади. Бу Морено учун нафақат профессионал фаолиятда, балки шахсий ҳаётида ҳам катта йўқотиш бўлди. 

Ҳайдалганидан саккиз ой ўтиб, унинг иккинчи қизи дунёга келди. Пул шундоғам етмас эди, аксига олиб шифокорлар қизининг жиддий касаллиги ҳақидаги қўрқинчли хабарни ҳам айтишди. Улар қизнинг ошқозонида ўсимта борлигини ва тез операция қилиш кераклигини маълум қилишди, Брендон буни эшитиб ҳайратда қолди.

Шу вазиятда унинг ота-онаси ёрдамга келди ҳамда ўйинчоқларни сотиб йиққан пулини ўғлига беришди. Врачлар ташхисни жума куни қўйишган эди, душанба куни қизни операция қилиб, деярли соғлом ҳолга келтиришди. 

Жангчининг онаси: ”Неварам отасига ўхшаган кучли жангчи. У жуда ҳаракатчан эди. Брендон ҳеч қачон орқага чекинмаган”,-деб айтган. 

Бу трагедиядан сўнг, Морено жанг қилишни давом эттирди, 2019 йил июнда LFА ташкилотининг чемпионига айланди, ҳамда уч ой ўтиб UFC билан яна шартнома тузишга муваффақ бўлди. Ташкилот берган иккинчи имкониятдан унумли фойдаланди: 5 та жангдан биронтасида мағлуб бўлмади, UFC 263 кечасида эса чемпион бўлишга эришди. 


Жангдан кейин Моренони кўплаб машҳурлар табриклади, мухлислари ижтимоий тармоқларни ”портлатишди”, ватанида эса чемпионнинг граффити пайдо бўлди. 

Мексикалик жангчиларни ММА да тез-тез учратса бўлади, лекин Брендон Мексика ҳудудида туғилган биринчи UFC чемпиони бўлди ва бу у учун жуда катта аҳамиятга эга:

“Бу мен учун жуда қадрли. Тихуане ва Мексика, умуман бизда келажакда аралаш жанг санъати бўйича кўплаб мақсадлар бор. Менинг ватаним учун бу ҳозирча янги спорт тури. UFC'да биринчи мексикалик чемпион бўлганим кўп нарсани ўзгартириши мумкинлигини биламан”. 

Ғалабадан кейин Тихуанеда Брендоннинг расми тушурилган граффит пайдо бўлиб, у юртининг қаҳрамонига айланди.

Жангдан олдин ҳам Морено ғалаба қозонишига ишончи комил эди. Брендон ҳар доим энг зўр ва қатъиятли эканлига ҳақида гапирар ва биринчи жангидан кейин Фигередо ўзгарди. Стердаундда собиқ чемпион Моренони итариб юборди, Брендон эса шунчаки кулиб қўйди. 

Моренонинг учта қизи ва чиройли рафиқаси бор, лекин унда ҳали ҳам болалик сақланиб қолган: жангчи LEGO, мултфилм ва ўйинчоқларни жуда ёқтиради. Брендон Funky POP қисмларидан коллекция йиғиб, ўрта вазн тоифаси чемпиони Адесаньянинг олқишига сазовар бўлди ва шу орқали у билан дўстлашди.

Чемпионлик жангидан кейин Морено йиғлаб юборди:

“Бу жуда ёқимли ҳолат. Бу қанақа аҳмоқона ҳаёт? Буни уддалашим ҳақида гапирганимда, ҳеч ким ишонмаган эди. Ташкилотдан мени ҳайдашди, қийин аҳволда эдим. Ҳозир мана шу оғир камарни кўтариб турибман, бу жуда ажойиб.

Қаттиқ шуғулландим, спортга бўлган севгим сабаб шу ергача келдим. Менга қаранг, мен Мексиканинг камбағал ҳудудиданман. Бор-йўғи олти ой вақтим бор бўлиб, бунинг ҳаммасини машғулотларга сарфладим. Бу ақлбовар қилмас даражадаги спорт лагери эди. Энг зўр бўлиш учун ҳар бир кунимни шу ҳолда ўтказдим”.

Моренонинг ижтимоий тармоқлари “портлади”, жангчининг самимийлиги дунёни ҳайратлантирди. Бир неча кун ичида унинг Инстаграм саҳифасидаги кузатувчилар сони 500 мингга етди. Жастин Гейжи Моренони ўзининг ёқтирган жангчиси эканлиги ҳақида гапирди:

Исраэль Адесанья ўзининг Камари билан Моренонинг камарини уриштириб қўйди:

Францис Нганну эса бирга расмга тушишни таклиф қилди:

Моренони табриклаш учун ҳаттоки, нафақада бўлган дивизионнинг собиқ чемпиони Генри Cехудо ҳам ташриф буюрди. У Морено билан бир неча йил шуғулланганини ва унинг натижаларидан хурсандлигини айтган:

“Ўтмишда биз спарринг-шерик бўлганимизни эслаш жуда ёқимли. Бу йигит бошқача эканлигини билар эдим ва ҳозир унинг белида камар турганлигидан ҳайратланмайман. Брендонни мексикалик биринчи UFC чемпиони бўлгани билан табриклайман”. 

Морено ёшлигида машғулот ўтказган Тихуанедаги спортзалда ҳам хурсандчилик давом этар, одамлар сакраб бир-бирини бағрига босган ҳолда UFC'нинг Мексикадаги биринчи камарини нишонлашди.

Кўпчилик Моренони UFC'нинг бўлажак юлдузи деб аташяпти ва бу - ҳақиқат. Чемпионнинг самимийлиги ва мехрибонлиги мухлислар юрагини забт этди. Морено ўзини UFC'нинг муҳаббат элчиси деб атайди: у ҳар доим табассум қилади ва ҳаётдан баҳра олиб яшайди.

Брендон дунёни спортга бўлган севгиси билан забт этган биринчи жангчи бўлди. Бу жуда ёқимли.

Sports.ru сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг