UZ

Сўнгги янгиликлар

13:48Расман. "Арсенал" 17 ёшли грузиялик футболчи билан шартнома имзолади 0 13:07Пётр Ян Мераб Двалишвилига суғурта қилдириб қўйишни маслаҳат берди 0 12:36Усик фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди. Бу на Фьюри ва на Верховен 0 12:15Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнирида Муроджон ва Элбекка мухлислик қиламиз 0 11:44Мбаппе: "Месси каби 39 ёшимда ўйнашимни кўра оламанми? 100 ёшгача ўйнашга тайёрман!" 0 11:13Райан Гарсия ва Конор Бенн вазн ўлчаш маросимида ҳозир бўлди 0 10:42Дана Уайт: "Нганну қора рўйхатимда" 0 10:11"Жавоҳир мен билан ҳазиллашди". Бибисара нуфузли турнирдаги илк ғалабаси ҳақида гапирди 0 09:39ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичи 1-тур рамзий жамоаси маълум қилинди 0 09:08WBC рейтинги: 11 нафар боксчимизнинг ўринларида ўзгариш борми? 0 08:37Noche UFC: Мексика мустақиллигига бағишлаб ўтказилаётган турнир жангчилари тарозига чиқди 0 08:06"Ўзбекистон ва бошқалар". Қозоғистонлик боксчи Осиё ўйинларидаги асосий рақибларни санади 0 07:34Яна Синдаров - Магнус учрашуви бўлиб ўтди. Бибисарада иккинчи ғалаба! 0 07:03Ла Лиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0

09 апр 10:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Менежер Исроил Мадримовнинг режалари билан ўртоқлашди

Биринчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов (10-0-1, 7 КО) мутлақ жаҳон чемпионлигини кўзлаяпти.

Мадримовнинг менежери Вадим Корнилов шу ҳақда гапириб, режаларга тўхталиб ўтди. Яқинда америкалик бўйдор боксчи Себастьян Фундора австралиялик Тим Цзюни мағлубиятга учратиб, биринчи ўрта вазндаги WBC ва WBO чемпионлик камарларини қўлга киритганди. Унинг жамоаси Цзюга реванш беришни ҳамда собиқ чемпион Эррол Спенс билан жанг ўтказиш бўйича музокараларни бошлаб юборган.

"Чемпионлар чемпионлар билан жанг қилсин. Айнан шу нарсани мухлислар ва кенг бокс оммаси хоҳлаяпти. Одамлар Фундоранинг уч мартта Цзю билан жанг ўтказишини ёки Спенсга қарши рингга кўтарилишини истамайди. Себастьян, улар билан битта жанг етади. Сен чемпионлар билан жанг қил", — деди Корнилов. 

Вадим Корниловнинг сўзларига кўра, Мадримовнинг навбатдаги жанги бўйича аллақачон музокаралар бошланган. Чарм қўлқоп устамиз кучли боксчиларга қарши жангларда ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатишга тайёр.  

"Биз энг катта жанг устида ишлаяпмиз. Мадримов вазннинг ҳамма чемпионлари билан жанг қилишга тайёр. Эртами-кеч бу ҳолат рўй беради", — деди менежер.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг