UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

09 мар 09:38
Янгиликлар

Футбол

Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди

Теглар :  Хитой
Хитой футбол чемпионатида янги мавсум бошланишидан тахминан бир ярим ой олдин катта жазолар эълон қилинганди.

Жами 13 та клуб турли қонунбузарликлар сабабли очколардан маҳрум этилган. Улардан 9 таси олий лигада, яна 4 таси биринчи лигада иштирок этади. Унга кўра, кўплаб жамоалар янги мавсумни манфий очколар билан бошлади.

Бу қарорлар шартнома ўйинлари, қимор ўйинлари ва коррупцияга қарши олиб борилган текширувлар натижасида қабул қилинган. Хитой футбол ассоциацияси маълумотига кўра, жазолар “ноқонуний келишувларнинг ҳажми, характери, оғирлиги ва жамиятга таъсири”ни ҳисобга олган ҳолда белгиланган.

Жазолар фақат очколарни олиб ташлаш билан чекланмаган. Клубларга катта миқдорда жарималар ҳам солинган. Жарималар 200 мингдан 1 миллион юангача бўлиб, бу тахминан 120 минг евро атрофида дегани.

Текширувлар давомида футбол тизимидаги коррупция билан боғлиқ кўплаб шахслар ҳам жазоланди. Жами 73 нафар инсон футбол фаолиятидан умрбод четлатилди. Улар орасида Хитой футбол ассоциациясининг собиқ президенти Чэнь Сюйюань ҳам бор. У 2024 йилда пора олиш айби билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, Хитой миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Ли Те ҳам футболдан умрбод четлатилган.

Хитой футболида коррупция билан боғлиқ муаммолар аввал ҳам кузатилган. 2010-йиллар ўртасида ҳам кенг кўламли текширувлар ўтказилиб, ўнлаб футболчилар, ҳакамлар ва расмийлар жазоланган эди. Айрим клублар катта жарималарга тортилган, кўплаб шахслар эса умрбод дисквалификация қилинган.

Айрим таҳлилчилар бу муаммоларни маҳаллий футболчиларнинг паст маошлари ва маошларнинг кечикиб тўланиши билан боғлайди. Илгариги йилларда айрим футболчилар ойига жуда кам маош олгани ва муҳим ўйинлар олдидан катта пул таклифлари тушгани ҳақида маълумотлар ҳам бўлган.

Ҳозирги қарорлар Хитой футболини тозалаш ва мусобақаларнинг адолатли ўтиши учун қабул қилингани айтилмоқда. Янги мавсум бошланишидан олдин жамоалар турнир жадвалида манфий очколар билан старт олди ва бу чемпионатдаги рақобатга ҳам жиддий таъсир қилиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг