UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

16 сен 18:36
Янгиликлар

Теннис

Мириам Булгару бош совринни ватанида олиб қолди

Теглар :  Мириам Булгару
Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида теннис бўйича WTA 125 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтди.

Мусобақа бош соврини мезбон теннисчи Мириам Булгаруга насиб этди. WTA рейтингида 202-поғонадан жой олиб турган румин тенниси маликаси ҳал қилувчи финал баҳсида ўзидан уч поғона юқорида бораётган лихтенштейнлик Катинка фон Дайхманндан уч сет натижасига кўра устун келди - 6/3, 1/6, 6/4. 

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви сифатида тарихга кирди. Икки соату уч дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам эйс зарбасини амалга ошира олмади. Булгару 5, фон Дайхманн 2 та қўшхатога йўл қўйган. Брейклар бўйича мутлақо тенглик - 4 га 4! Ўз уйидаги тарихий ғалаба Булгаруга 125 рейтинг очкоси ҳамда 15,000 АҚШ доллари келтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг