UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0

06 сен 13:43
Янгиликлар

Футбол

Миржалол Қосимов ва Раъно Шодиева иштирок этган ҳамда 76 500 000 сўм тўпланган турнирнинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга хайрия ёрдами кўрсатиш мақсадида мини-футбол бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси суғурта компанияларининг ижтимоий фаоллигини намоён қилиш мақсадида республика Ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва “GROSS INSURANCE” масъулияти чекланган жамияти кўмагида ташкил этилган мини-футбол бўйича IV Халқаро хайрия турнирида Ўзбекистон Республикаси суғурта компанияси вакилларидан иборат жамоалар, шериклар ҳамда яқин ва узоқ хорижий мамлакатлардан келган футболчилар иштирок этди.

Финалда “Orient finans bank” ва “APEX” жамоалари майдонга тушишди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда “OFB” 4:2 ҳисобида рақибидан устун келди ҳамда турнирнинг мутлоқ ғолибига айланди.

Маҳаллий ва Халқаро суғурта компаниялари ўртасидаги шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашда, аҳоли ўртасида футболни оммалаштиришда ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда алоҳида аҳамият касб эта олган мазкур турнир давомида 76 500 000 сўм тўпланди.  

Ушбу хайрия турниридан келиб тушган маблағ Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳузуридаги “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази”га йўналтирилади ва юрак хасталигига чалинган болаларни даволашда фойдаланилади.

Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, турли номинацияда ғолиб, деб топилган иштирокчилар ҳам совғаларсиз қолмади.

Халқаро ҳайрия турнири эл севган санъаткорларнинг чиқишлари билан якун топди.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 сен 14:44:24
RJS
RJS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
OFB jamoasining jamoa sardorini boshqa komandada ham ko'rgandayman. Yaqin yillarda OBOD futbol jamoasida to'p tepgan, shu paytlarda bitta korxonaning futbol jamoasida ham
davomi: shu paytlarda bitta korxonaning ichki futbol chempionatida ham ishtirok etish uchun bir korxonaning "ishchisi" tarzida ro'yhatdan o'tgan edi.
   
06 сен 14:42:42
RJS
OFB jamoasining jamoa sardorini boshqa komandada ham ko'rgandayman. Yaqin yillarda OBOD futbol jamoasida to'p tepgan, shu paytlarda bitta korxonaning futbol jamoasida ham
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг