UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

22 окт 09:37
Янгиликлар

Бошқалар

Миробод туманида эрталабки бадантарбия тадбири ўтказилди

Миробод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан юриш бўйича “Соғлом турмуш тарзи” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир “Меҳржон" боғида ташкил этилди. Унда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, тумандаги тиббиёт бирлашмалари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Ҳаммамизга маълумки, эрталабки бадантарбия инсон саломатлигида муҳим аҳамият касб этади. Бу айниқса ёш авлоднинг кучли ва бақувват бўлиб улғайишига катта таъсир кўрсатади.

1000 нафарга яқин туман аҳолиси жалб қилинган мазкур спорт тадбирида иштирок этган Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пулатов бу ҳақда шундай дейди:

“Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш – бизнинг асосий мақсадимиз. Спорт билан шуғулланган инсоннинг онгу тафаккурида фақатгина эзгулик ва инсонийлик туйғулари жўш уради. Спорт ёшу қари учун бирдек зарур. Жисмоний бақувват бўлишда ҳикмат кўп. Негаки, спорт инсон характерига ижобий таъсир қилади”, - дейди Пулатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг