UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

25 мар 08:01
Янгиликлар

Бошқалар

Миссия бажарилди: Андижондан пиёда йўлга чиққан шоввозлар 1 800 кмдан ошиқ йўл босиб Мўйноққа етиб боришди

Сирдарёлик икки юртдошимиз Тўлқин Усмонов ва Элдор Жўраев «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонини кенг тарғиб этиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб пиёда юриб чиқишганди.

Февраль ойининг 15-санасида Андижон шаҳридан йўлга чиқишган сайхунободлик Тўлқин Усмонов ва Элдор Жўраевлар Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва ниҳоят сўнгги манзил Қорақалпоғистон Республикасини ҳам пиёда босиб ўтишди.

Улар роппа-роса 40 кун давомида 1 812 км йўл босиб бугун куннинг иккинчи ярмида Мўйноқ шаҳрига етиб боришди. Уларни Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ғайрат Байниязов бошчилигидаги қорақалпоғистонлик спортчилар ва маҳаллий аҳоли шоду хуррамлик билан кутиб олишди.

Мураккаб об-ҳаво шароитларига қарамасдан ўз мақсади йўлидан оғишмай, Мўйноққача пиёда боришга жаҳд қилган юртдошларимизга қорақалпоқ миллий тўнлари кийдирилди.

Шу ерда ташкил этилган тантанали маросимда сўзга чиққанлар бутун мамлакатимиз бўйлаб соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилган бу икки юртдошимиз шаънига илиқ фикрларни билдиришди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг