UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Қозоғистонлик боксчи жароҳат сабаб Осиё чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлди 0 07:24Бугун Осиё чемпионатида 5 нафар боксчимиз рингга чиқади 0 07:03ОЧЛ-2. "Насаф" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб, мусобақани тарк этди. Азмун 3 дақиқада 2 та гол урди + ВИДЕО 0 23:30Breaking! Эндигина спортга қайтган Алишер Усмонов кутилмаганда Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигидан кетди, бунга нима сабаб бўлди? 0 21:57"Ҳумо" "Иртиш"ни иккинчи ўйинда ҳам аяб ўтирмай, рақиб дарвозасига 10 та шайба киритди 0 19:43Улуғбек Рашитов — дунё миқёсида "йилнинг энг яхши эркак спортчиси" деб топилди! 0 19:22"Барселона"нинг юлдуз тарбияланувчиси "Арсенал" ва "Реал" шорт-листига кирди 0 19:01Пантожа Асакурага, Раҳмонов эса Гаррига қарши! Йилнинг сўнгги рақамли турнири — UFC 310 ҳақидаги маълумотлар билан танишинг 0 18:39Нодирбек Абдусатторов "WR Chess" жамоасини тарк этди 0 18:17Саудиядагилар Фьюри ва Кличко ўртасида жанг ташкил қилиш истагида 0 17:54"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 17:31Singapore International Open. Гулдонада кетма-кет иккинчи мағлубият, қолганларда ғалаба 0 17:10Ҳумоюн Султонов 992-ракеткага қарши қийин учрашув ўтказди 0 16:48Сабина Бобоқулова Осиё чемпионати ярим финалига чиқди 0 16:37Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) 0

15 янв 17:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ММА ва боксни 2020 йилда икки киши қутқарди: Уайт ва Хирн. Фақат улар одатий чегараларни бузиб ўтдилар

Биз ҳақли равишда 2020 йилни ёқтирмаслигимиз мумкин, муаммолардан ташқари, йил бизга меҳр-оқибат, ўзаро ёрдам ва қийинчиликларни енгиш учун илҳом бериш билан боғлиқ кўплаб ҳикояларни тақдим этди.

Вазият қандай бўлишига қарамай “Жанглар ороли" ва "Жанглар боғи"ни яратган инсонлар ҳақида гаплашамиз!

2020 йилда жаҳон спорти узоқ вақт танаффус қилди. Авалло UFC мусобақаларини қайта тиклади. Дана Уайт Абу-Дабида "Жанглар ороли"ни ташкил қилиб промоутер, жангчиллар ва мухлисларни зериктирмади. Ундан ташқари, UFC хўжайини Лас-Вегасдаги зарур телевизион ускуналар туфайли пандемия пайтида автоном равишда ишлай оладиган АPEХ залини қурди.


Бокс ҳам ўз қаҳрамонини топди: Эдди Хирн. У ўз боғида турнир ташкил этди. Хатто томошабинлар билан ҳам муаммони ҳал қилди, шунингдек, у йилни дунёнинг энг яхши боксчиси - Сауль Алварес билан шартнома имзолаш билан якунлади.  

2020 йил Дана учун яхши бошланди: январь ойида Конор Cерронени нокаутга учратди ва мусобақа чипталаридан 11 миллион доллар, трансляциядан эса 1,35 миллион доллар ишлаб топди. Ўшанда ҳеч ким бу йил охиригача рекорд бўлиб қолишини билмас эди; март ойида пандемия бошланди, UFC аввал ўз мухлисларини, кейин турнирларини, ундан сўнг апрель ойида бўлиши режалаштирилган Хабиб - Фергюсон жангини йўқотди.


Аммо Уайт ва UFC ўртасидаги фарқ: доимий тарзда ечим қидириш. Таъсир кучи, обрў-эътибор, кенг дунёқараш туфайли пандемия даврида ҳам бу жараён тўхтамади. Гарчи хотиржам бўлишга ҳаракат қилаётгандек туюлса ҳам Дана қандай даҳо эканлигини яна бир бор исботлади. У UFC 249ни сақлаб қолди. Хабиб ўрнига Фергюсонга қарши Гетжи жанг қилишга рози бўлди ва Дана АҚШ Конституциясида бўшлиқ топди.

Турнирдан 9 кун аввал Уайт Американинг ғарбий қирғоғига кўтарилди, у ерда Давлат Спорт Комиссияси қоидалари қўлланилмайди - Калифорниядаги "Таchi Palace" казино курорти АҚШ  томонидан бошқарилмайдиган (1787 йил 17 сентябрда қабул қилинган АҚШ Конституциясининг 1-моддасига кўра) ҳинд қабилаларининг резервацияси ҳисобланади. Қабилаларнинг федерал ҳукумат билан ишлайдиган ўз бошқарув органи бор, аммо улар АҚШ қонунларига риоя қилишлари шарт эмас.

Агар юқоридан қўнғироқ бўлмаганида, Дананинг режаси амалга ошган бўлар эди. Қўнғироқни Калифорния штати губернатори Гавин Нюсом қилган, у телевидениега босим ўтказган. Нюсом UFC билан эксклюзив ва кўп миллион долларлик шартномага эга бўлган, ESPN нинг 80% акцияларига хўжайин ҳисобланган "Disney"ни ишга солди. Уайт трансляторга қарши чиқа олмади, шунинг учун жанглардан бироз муддатга воз кечди.

UFC 249 10 апрелда бекор қилинган эди, аммо 16 апрелда Дана 9 май куни турнир ўтказишни режалаштиргани ва кейин ҳақиқий ММА марафони ташкил қилиш ҳақида айтди: "9 майдан 23 майгача биз 4 та шоу ўтказамиз ва июнь ойида оролда халқаро турнирларни АҚШ ташқарисидан келган жангчилар билан бошлашимиз мумкин”.

Шундай қилиб, Уайт Жексонвиллда тадбирлар уюштирди, сўнгра йилнинг асосий инқилобини амалга оширди - у "Жанглар ороли" билан Абу-Дабидаги Яснинг суний оролига кириб келди. Албатта, реклама акциясида коронавирусга қарши курашиш учун барча чоралар кўрилган: 11 километрлик хавфсизлик зонаси, доимий дезинфекция ва вирусга қарши кетма-кет 3 марта тестдан ўтган UFC жангчилари ва ходимларигина оролга киритилди. Оролда илк мусобақа - UFC 251 бўлди. Уайт Конорнинг жангини ортда қолдирди ва трансляциядан 1,3 миллион доллар тўплади.

Одамлар ММАнинг муқобил оламига ўрганиб қолишганида, Уайт яна бир ҳаракатни амалга оширди, бу эса унга ёз давомида жойларни алмаштириш имконини берди. Лас-Вегасдаги АPEХ универсал медиа-комплекснинг қурилиши якунланди: 12 минг квадрат метр, 22 та зал ва бутун дунёга трансляция қилиш учун зарур бўлган техника. 

“UFC АPEХнинг очилиши UFC ва умуман жанг санъати ривожланишида бурилиш ясади. Ушбу платформа бизга янги форматларни синаб кўриш ва видеоконтент яратиш ҳамда жанг санатларини дунё бўйлаб тарғиб қилиш мумкин бўлган чегараларни белгилашга имкон беради. Бу ерда биз фақат тасаввуримиз билан чекланамиз. Бир пайтлар қаердан бошлаганимизни эсласак ва уни ҳозирги билан таққосласак, ишониш қийин. Ва биз ҳали максимал имкониятга яқинлашганимиз йўқ” - деди Дана Уайт.  

Дастлаб йил бошидаги режаларда 2020 йилда 42 та турнир бўлиб ўтиши керак эди. UFC пандемия туфайли 2 ойни ютқазганди, лекин Уайт жадвалга риоя қилиш учун ҳаракатларни тўхтатмади, бунга ишониш мумкин эмасди. Шунга қарамай, декабрь ойи охирига қадар 41 та турнир ўтказишга эришди. Ҳаммаси бўлиб - 456 та жанг 83 соат 33 дақиқада бўлиб ўтди, 576 та жангчи учун иш топилди, шулардан 123 нафари дебютант эди.

Уайт - 2020 йилда ММАнинг асосий халоскори!


Эдди Хирн боксни биринчи бўлиб ўз уйига қайтарди ва Канело билан шартнома имзолади. Бугун Алварессиз боксни тасаввур қилиб бўлмайди.


Пандемия профессионал боксга жиддий зарба берганга ўхшарди. Буни, айниқса, унинг ватани - Буюк Британия ҳис қилган, бу ерда Жошуа - Пулев, Усик - Чисора ёки Поветкин - Уайт каби йирик жанглар бирин-кетин бекор қилинди. 

Аввалига Эдди Хирн Дананинг "Fight Island" оролидаги ташаббусига танқидий қаради: "Бу ақлбовар қилмайдиган иш. Ҳозир мен ҳам турнир ташкил қилмаган бўлардим. Вариантлар ҳақида ўйламайман ҳам. Менимча, бу Уайтнинг қайсарлиги. Сиз бир мунча вақт ўтириб, оқ байроқни кўтаришингиз керак. ESPN бу шоуни тарғиб қилаётганига жуда ҳайронман, шубҳасиз уларга рейтинг ва пул керак. Аммо мен ҳозир "Sky Sports" ва "DAZN" билан турнирларни ўтказишга руҳсат беролмасдим"

Бироқ, "Fight Island"нинг муваффақияти ва телевизион рейтинглари Хирнни Эссексда жойлашган 45000 кишилик кичик шаҳарча Брентвуддаги кўчмас мулкда турнир уюштиришга илҳомлантирди. 

Барча ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун промоутерга 1 миллион фунт стерлинг керак бўлди, аммо натижа бунга лойиқ эди - 1-22 августда бўлган даврда 4 та турнир ташкил қилинди, финалда Александр Поветкин сенсацион тарзда Диллиан Уайтни нокаутга учратди ва оғир вазн тоифасида вақтинчалик WBC чемпиони бўлди. Ўшандан буён Хирн Италия, Мексика, Буюк Британия ва АҚШда яна 15 та турнирга мезбонлик қилди.


Пандемия пайтида Эддининг асосий ютуғи дунёнинг энг яхши чарм қўлқоп устаси Сауль Аварес билан шартнома тузганлиги бўлди. Канело кутилмаганда уни супер юлдузга айлантирган промоутер Оскар Де Ла Хойя билан шартномани бир томонлама бекор  қилди. Мексикалик боксчи деярли бир йил давомида жанг қилмади ва бу узоқ танаффус Алваресни янги қадам ташлашга мажбур қилди. Хирн энг қисқа вақт ичида у учун "Matchroom Bохing" рўйҳатидаги энг яхши боксчилардан бири Каллум Смит билан жанг уюштирди. 19 декабрь куни мексикалик зафарли тарзда қайтиб келди ва Хирн ўзаро манфаатли шерикликни давом эттиришга қатьий қарор қилди. "

Канело жамоаси доимий равишда рингга чиқишни исташини биламан. Авни Йилдирим билан муаммони ҳал қилиш учун февраль ойи охирида Мексикада дуэль ўтказилиши тўғрисида гап кетганди.У декабрь ҳақида гапириб берди, аммо, бу эҳтимол, жангдан кейинги ҳиссиётлардир. Эртага Сауль уйғониб февралда бокс билан шуғулланмаслигини айтиши ҳам мумкин. Менинг вазифам уни кейинги йилда ҳам DAZNда сақлаб қолиш".

Шубҳасиз, унинг учун иккита асосий рақиб - Билли Жо Сондерс ва Головкин бор. Уларга режа керак, улар кейинги босқичларни тезроқ ҳал қилишни хоҳлашади ва кейинги босқич ҳар доим ҳам битта курашдан иборат эмас. У менда "2021 йил қандай бўлиши мумкин?"-деб сўради. Агар уларга режа керак бўлса, биз уни тайёрлаб, амалга оширишни бошлашимиз мумкин”, - деди Хирн.


Эдди ва унинг рақиблари ўртасидаги асосий фарқ шундаки, Хирн турли жойларда тажриба ўтказишдан қўрқмайди ва томошабинларни трибуналарга қайтариш учун минимал имкониятлардан ҳам моҳирона фойдаланади. Унга бу масалада ягона рақиб Боб Арум ҳисобланади.

Хирн энди яна бир янги муаммога дуч келди. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури туфайли локдаун эълон қилинди. Касалликлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Эддида имконсиз вазифанинг ўзи йўқ, у буни 2020 йилда исботлади.

Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг