17 апр 19:11
Янгиликлар
Таэквондо
Моҳидил Ўктамжонова ва Асадбек Самандаров Жаҳон чемпиони!
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамизга иккита олтин медални тақдим этди.
Мусобақанинг бугунги кунини спортчиларимиз 2 та олтин медални қўлга киритиб, юқори натижалар билан якунлашди.
Дастлаб, қизлар ўртасида -63 кг вазн тоифасида иштирок этган Моҳидил Ўктамжонова финалда италиялик София Фрассикани мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, йигитлар ўртасидаги -51 кг вазн тоифасининг чемпионлик жангида Асадбек Самандаров тунислик Малек Мокрадан устун келди.










Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар