UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

13 авг 14:37
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ раҳбари Туркияда Нажмиддин Билол Эрдоган билан учрашув ўтказди

Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов шу кунларда хизмат сафари билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди.

Сафар давомида МОҚ раҳбари Халқаро Этноспорт конфедерацияси ҳамда UNESCO йиғилишида ҳам иштирок этди.

Йиғилиш давомида Туркия ёшлар ва спорт вазири, UNESCO котибияти вакили, Бутунжаҳон Этноспорт конфедерацияси раҳбари, шунингдек, махсус маслаҳат қўмитаси раиси сўзга чиқди.

Сўнгра Умид Аҳмаджонов Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдоган билан учрашди.


Ёдингизда бўлса, Эрдоган май ойида юртимизга ташриф буюрганди. Ўшанда томонлар бир қатор масалалар бўйича келишувларга эришгандилар. Бугунги учрашувда эса томонлар ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, алоқаларни янада мустаҳкамлаш, камондан ўқ отиш спорт турига оид бир қатор масалаларни муҳокама қилишди.

Миллий олимпия қўмитаси раҳбари эртага камондан ўқ отиш бўйича халқаро "Фотиҳ кубоги" мусобақасини Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг