UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

06 авг 18:46
Янгиликлар

Велоспорт

МОҚ раҳбари: “Забелинскаянинг маҳорат сабоқларида мен ҳам қатнашган бўлар эдим”

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг онлайн машғулоти давом этади.

Дастур доирасида бугун велоспортчиларимиз билан машғулот олиб борилди. Онлайн машғулотда Ольга Забелинская, Муроджон Холмуратов каби таниқли вакилларимиз қатори яна 10 нафар спортчимиз қатнашди. 

Машғулотни велоспорт бўйича Олимпия терма жамоаси мураббийи Рустам Нуртдинов олиб борди. Жараённи МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти, МОҚ мутасадди вакиллари, шифокор ва мураббийлар кузатиб боришди.

“Ҳозир барча спорт турларида тажрибали мутахассислар билан маҳорат сабоқлари олиб борилмоқда. Велоспортда ҳам Ольганинг бой тажрибасидан фойдаланиб, вилоятлардаги спортчи ва мураббийлар учун ана шундай маҳорат сабоқлари ташкил қилсак бўлади. Бунда мен ўзим керак бўлса, велосипед олиб қатнашган бўлар эдим. Ўйлайманки, бундай улкан тажрибага эга спортчи билан ўтадиган мастер-класс қизиқарли ўтади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шунингдек, МОҚ раҳбари суҳбат давомида байрамона кайфият улашиш учун яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрамига атаб онлайн мусобақалар ташкил қилиш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг