UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0

28 янв 09:30
Янгиликлар

Тадбирлар, Болалар спорти

МОҚ раҳбарияти Қашқадарё спортининг 2025 йилги устувор режалари билан танишди

Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида бўлди.

Ташриф давомида расмийлар томонидан спортнинг бир қатор йўналишларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мутасаддиларнинг дастлабки манзили Қарши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази бўлди. Расмийлар ўқувчиларни қишки аттестациядан ўтказишнинг якуний натижалари ва уларнинг фанларни ўзлаштириш даражаси билан танишишди. Қолаверса, ўқувчиларга яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди.

Сафар давомида вилоят спорт бошқармасининг фаолияти ҳам ўрганилди. Қайд этиш жоиз, ишчи гуруҳ Адаптив спорт турлари ассоциацияси ҳамда федерацияларнинг ҳудудий вакиллари билан мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ёшлар учун янада қулайликлар яратиш борасида мунтазам фикр алмашиб борди. Суҳбат давомида вилоят спорт бошқармасининг 2025 йил учун режалари, жумладан, қуриладиган янги объектлар лойиҳаси кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ғузор туманидаги спорт мактаби ҳамда миллий ва олимпия спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳам кўздан кечирилди. Режа кўра, мактаб-интернатлари келгусида Президент қарори билан Олий спорт маҳорати мактабига айлантирилиши кутилмоқда. 

Шундан келиб чиққан ҳолда муассасадаги ўқувчиларнинг қишки аттестация натижалари ва янги тизимга ўтиш жараёни таҳлил қилинди. Қолаверса, расмийлар мактаб-интернатининг ҳовлисига кўчат экиб, унинг келгусида янада чирой очишига ҳисса қўшишди.

Ишчи гуруҳ сафар давомида вилоят футбол академияси ҳамда гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг фаолияти билан ҳам танишди. Шунингдек, Қарши шаҳридаги енгил атлетика майдони, аралаш жанг санъати турлари, дзюдо ва бокс залларини ҳам кўздан кечириб, ўқувчилар билан самимий суҳбатлашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг