UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 дек 07:52
Янгиликлар

Велоспорт

МОҚ раиси Ольга Забелинскаяни қабул қилди

Айни кунларда велоспорт бўйича Осиё чемпиони, Токио-2020 Олимпия ўйинлари лицензиати Ольга Забелинская Тошкентда бўлиб турибди.

Спортчимиз юртимизда велоспортни ривожлантириш йўлидаги истиқболли режалар, олдинда турган йирик мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Спортчимизни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Бош котиб Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари в.б. Шерзод Ташматов кутиб олди.

Учрашувда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси номидан бош котиб Козимхўжа Ўринбойхўжаев ва мураббий Рустам Нуртдинов иштирок этди. Суҳбат давомида мутасаддилар спортчимиз билан Токио Олимпиадаси ва бошқа нуфузли мусобақаларга ҳар томонлама пухта тайёрланиш, юртимизда велоспортни янада ривожлантириш ва оммалаштириш мавзусида фикр алмашишди.

“Ольга Сергеевна, Сизда шундай улкан тажриба ва билим борки, ундан юртимиз велоспортини ривожлантириш борасида фойдаланишимиз керак. Ҳа, олдимизда Токио Олимпиадаси турибди. Унга ишлаб чиққан тезкор режамиз бўйича кетмоқдамиз. Бироқ олдинда бизни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари ҳам кутмоқда. Бунга терма жамоада селекция ишларини тўғри йўлга қўйган ҳолда тайёрланиш керак. Бу борада Сиздаги тажриба жуда асқотган бўлар эди”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз ўрнида Ольга Забелинская ҳам бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Велоспортда ҳам юқори натижага эришиш учун энг муҳими спортчига ўз вақтида дам бериш. Йил давомида кучли жисмоний юкламалар берилади ва организмнинг керакли даражада ҳордиқ чиқариши келгуси ютуқлар учун муҳим. Қолаверса, ҳозиргидек халқаро стартлар кам бўлган вақтда спортчининг жисмоний ва психологик жиҳатдан тўғри тайёрлаб бориш, унинг нима учун шуғулланаётганини тушунтириш керак. Париж Олимпиадасига келсак, бизда аёллар ўртасида жамоавий йўналиш орқали кўпроқ лицензия олиш имконияти бор. Бунинг учун 5 нафар асосий таркибни керакли даражада тайёрлай олсак, бир эмас, бир нечта йўналишларда Олимпиада лицензиясига эга бўламиз. Осиё қитъасида эканлигимиз ва ундаги рақобат биз учун жуда қулай”, – деди спортчимиз.

Шунингдек, суҳбат давомида мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантириш, жаҳонда кучли рақобатбардош жамоа шакллантириш каби истиқболли режалар борасида келишиб олинди. Самимий учрашувдан сўнг томонлар стол тенниси спортидаги дўстона қарама-қаршиликда ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг