UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0

27 апр 19:19
Янгиликлар

Дзюдо, Тадбирлар

МОҚ раиси ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокими билан учрашди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов хизмат сафари билан Самарқанд вилоятида бўлди.

Ташриф давомида Азизжон Якубжанович Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов қабулида бўлди. Томонлар суҳбат давомида вилоятда спорт турлари, хусусан дзюдони ривожлантириш, оммавий спортга эътибор қаратиш, бу орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини янада қарор топтириш каби масалаларга алоҳида тўхталинди.    

Шунингдек, Токио Олимпия ва Паралимпия ўйигларига йўлланма олган вилоят спортчиларининг тайёргарлиги, уларнинг оилавий шароитидан хабардор бўлиш, зарурат бўлса, ёрдам бериш бўйича ҳам фикр алмашилди. 

"Ҳурматли Эркинжон Оқбўтаевич! Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юртимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатига қўшаётган муносиб ҳиссангизни юксак қадрлайди ва ҳурмат қилади. Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ–6099-сонли Фармонининг эълон қилиниши юртимизда оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботининг янада кучайишига замин бўлмоқда. Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб мамлакатимиз бўйлаб шахмат-шашка, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси ва мини-футбол бўйича "Спортни сев, спорт билан яша!" Республика оммавий фестивали ўтказилмоқда. Самарқанд вилоятида ҳам ушбу спорт тадбирлари юқори савияда ташкил этиляпти. Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига бориши кутилаётган терма жамоаларимиз таркибида самарқандлик спортчилар ҳам бор. Бу ҳам албатта вилоятда профессионал спортга қаратилаётган эътибор маҳсули. Сиз раҳбарлигингизда шунингдек, вилоятда оммавий ва болалар спортига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан миннатдорлик билдираман", - деди МОҚ раиси ўринбосари.   

Учрашув сўнгида Эркинжон Турдимовга спортга қаратаётган эътибор, спортчиларни қўллаб-қувватлаётгани учун минатдорчилик билдирилди ҳамда бунинг рамзи сифатида МОҚ ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан сертификат топширилди.

Дарвоқе, қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандга сафар давомида Азизжон Камилов терма жамоамизнинг айнан самарқандлик дзюдочилари хонадонларига ташриф буюрди, бугунги улуғ кунларда уларнинг оила аъзолари билан дилдан суҳбатлашди.

Кейинги манзиллар эса Самарқанд олимпия захиралари коллежи, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда шаҳардаги 7-умумтаълим мактаби бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг