UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

20 июн 07:46
Янгиликлар

Дзюдо, Таэквондо, Тадбирлар, Каратэ, Кикбоксинг, Муайтай

МОҚ шарқ яккакурашлари бўйича катта фестивалга асос солди

Пойтахтимиздаги «Зарафшон» кино концерт саройида шарқ яккакурашлари ва жанг санъати бўйича катта спорт фестивали ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган ушбу спорт байрамида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 25 та спорт яккакураш федерация ва ассоциациялар вакиллари иштирок этишди.

Фестивалда шарқ яккакурашлари ҳисобланган каратэ ва таэквондонинг турли йўналишлари, шунингдек, дзюдо, самбо, ушу, пенчак-силат, муайтай, кикбоксинг, ўзбек жанг санъати, қўл жанги, турон каби спорт турлари вакиллари ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан йиғилганларни ҳушнуд этишди.

Ушбу ажойиб ҳаракатлар томошабинларда катта таассурот қолдирди ва давомий олқишларга сазовор бўлди. Қолаверса, фестивалга ташриф буюрганлар таниқли мураббий ва спортчилар билан мулоқот қилиш имкониятига ҳам эга бўлдилар. 

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Шарқ яккакурашлари федерациялари раҳбарлари, мураббийлар, спортимиз юлдузлари ва мухлислар иштирок этишди. Таниқли хонанда ва эстрада юлдузларининг иштироки эса спорт байрамига ўзгача файз бағишлади.

Мазкур фестивални ўтказишдан кўзланган энг асосий мақсад – айни пайтда тарқоқ ҳолда фаолият юритаётган федерация ва ассоциацияларни ягона мақсад йўлида бирлаштиришдир. 

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси сўнгги пайтларда ноолимпия спорт турларидаги етакчи, иқтидорли спортчиларни Олимпия оиласига мансуб спорт турларига, яъни, дзюдо, каратэ, таэквондо WTF каби турларига йўналтириш ишларини амалга оширмоқда.

Бу борада кеча ташкил этилган фестиваль муҳим қадамлардан бири бўлди. Ушбу тадбир уларни ўзаро ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда ишлашга ўзига хос даъват бўлди. Бундан буён ана шундай фестивалларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг