UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

29 окт 07:12
Янгиликлар

Велоспорт

МОҚда велосипед спортининг истиқболли режалари муҳокама қилинди

Теглар :  МОҚВелосипед
Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг Токио-2020 Олимпиадаси, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик дастури муҳокама қилинди.

Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари, федерация бош котиби ва терма жамоа тренерлари иштирок этишди.

Суҳбат давомида спортчиларимизнинг нафақат бўлажак мусобақаларда иштирок этиш, балки медаллар учун курашиш имкониятлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, юртимизда ушбу спортининг оммавийлигини янада ошириш, шоссе ва трекда халқаро ареналарда муносиб иштирок эта оладиган эркаклар ва аёллар профессионал жамоаларини ташкил қилиш каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Мулоқотни жамоамизда фаолият олиб бориши кутилаётган хорижлик мураббийлар Валентин Савитский (Россия) ва Сергей Волчок (Беларусь) ҳам кузатиб боришди. Маълумот учун, Сегрей Волчок трекнинг темпо, Валентин Савитский эса спринт йўналишида ишлайди. Аллақачон Тошкентга етиб келган С.Волчок мажлисда шахсан қатнашди. Яқин кунлар ичида ушбу мутахассис расман таништирилади.

Тақдимот якунида МОҚ раҳбари федерациянинг режаларини қўллаб-қувватлади ва бу борада ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, тегишли тавсиялар берди. Жиззах вилоятида қурилаётган ВМХ трассаси битгач, ушбу йўналишда ҳам хорижлик мураббийни жалб қилиш таклифи маъқулланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг