04 авг 18:05
Янгиликлар
Футбол
Моуринью Гюндоганни "Фенербахче"да кўрмоқчи
Илкай Гюндоган фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
Жозе Моуринью 33 ёшли хавбекни "Фенербахче"га олиб келмоқчи. Клуб раҳбарияти португалияликнинг сўровидан сўнг ўйинчининг агенти билан музокараларни бошлади.
Илкайнинг ўзи олдинроқ ёшлигидан "Галатасарой" сафида ўйнашни орзу қилишини айтганди, бу эса унинг "Фенербахче"га трансферини қийинлаштириши мумкин.
Ҳавола :
Манба : AS
Фикрлар