30 авг 18:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО)
21 ёшли британиялик супероғир вазн тоифасидаги боксчи Мозес Итаума Хорватия вакили Филип Хрговичга қарши жангда мағлуб бўлганидан сўнг рингдан замбилда олиб чиқилди.
У жангдан кейинги натижани эълон қилиш маросимида ҳам иштирок этмади.
Бугун тонгда Лондон шаҳридаги «O2 Arena»да Итаума ва Хргович ўртасида жанг бўлиб ўтди. Баҳсда IBF йўналиши бўйича супероғир вазн тоифасидаги чемпионлик унвони қўйилган эди.
Жанг тўққизинчи раундда Хрговичнинг ғалабаси билан якунланди. Итауманинг бурчаги рингга сочиқ ташлади ва шундан сўнг рефери жангни тўхтатди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар