UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

18 дек 17:17
Янгиликлар

Муайтай

Муайтайчиларимиз биринчи ўринни эгаллади

Теглар :  Муайтай
Пойтахтимиздаги "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуасида муайтайнинг WMF йўналиши бўйича ҳаваскор спортчилар ўртасида Ўзбекистон очиқ турнири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва мамлакатимиз муайтай (WМF) ассоциацияси томонидан ўтказилган турнирда спортчиларимиздан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистондан келган спортчилар ғолиблик учун куч синашди.

Тўрт юзга яқин муайтайчи ўртасида ўтган нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 44 олтин, 43 кумуш ва 70 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси 4 олтин, 3 кумуш ва 8 бронза билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, афғонистонлик спортчилар 2 олтин, 4 кумуш ва 7 бронза билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади.

– Бундай мусобақаларнинг мамлакатимизда мунтазам ўтказилиши ёш муайтайчиларимизнинг тажрибасини янада оширмоқда, – дейди Ўзбекистон муайтай ассоциацияси раиси ўринбосари Илҳом Соқиев. – Мусобақадан кўзланган мақсад спортчиларимизнинг тажрибасини янада ошириш ва уларни келгусида ўтадиган нуфузли турнирларга пухта тайёрлашдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг