UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0

03 окт 12:30
Янгиликлар

Токио-2020

Муборак шаҳрида паралимпиячилар муносиб тақдирланишди ФОТО

Муборак туманида яна бир тантанали маросим бўлиб ўтди.


Биразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги паралимпиа ўйинларида спортнинг сузиш тури бўйича мутлоқ ғолиб бўлган спортчилар Фотима Амилова, Шохсанам Тошпўлатова ва Димитрий Хорлин Муборакдаги "Баҳром Вафоев" стадионида минглаб мухлислар қаршисида муносиб тақдирландилар.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу чемпионларимизни нуфузли мусобоқада қатнашишларини таъминлашда бош ҳомийлик қилган юртимиздаги йирик корхона, Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) бевосита кенг кўламдаги ишларни амалга оширди.

Юртимиз байроғини балндларга кўтариб, юксак марраларни забт этган ғолибларимиз, Фотима Амилова учта медаль (олтин, кумуш ва бронза) қўлга киритган бўлса, Шохсанам Тошпўлатова эса иккита бронза медалини ўзиники қилди. Яна бир спортчимиз Димитрий Хорлин эса кумуш медалга эга чиқди.

Бош ҳомий Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) ғолибларига «Кобалт» автомашиналарини топширди. Тантанали маросимни, Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Шаропович Рўзиев кириш сўзи билан очиб тадбир иштирокчилари ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Маросимда маратабали меҳмонлар, Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) директори Элмурод Қурбонов, Муборак туман ҳокими Панжи Эгамбердиевич Аллақулов, Муборак Нефт Газ Конлар бошқармаси бошлиғи Шермат Журақулович Шамсиев, вилоят ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбаев, вилоят прокуратураси бошлиғи Салом Самадов Исматовичлар ва яна бир қанча мартабали меҳмонлар иштирок этдилар.

Шундан сўнг, тадбирга таклиф этилган хонандалар, Умирзоқ Қувватов ва Ўзбекистон эстрадаси юлдузи Севинч Мўминова тадбирга келганларга ўз чиқишлари билан манзур бўлдилар. Тадбирда иштирок этган туман «Камолот» ЙИҲ ва бир қанча мактаб, коллеж ўқувчилари иштирок этдилар. Шу куни марказий стадионнинг қайси бурчагига қараманг мустақил ҳур Ўзбекистонимизнинг байроғи ҳилпираб турарди. Бундай ажойиб тадбирларга назар солиб, юртимиз ҳақиқатдан жаннатмакон диёр эканини ҳис этасиз.

Қуйида этиборингизга байрам тантаналаридан фотолаваҳаларни тақдим этамиз


Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 окт 19:22:26
Feyajolk
urrrraaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaa stadion bo'm-bo'sh!1!
   
03 окт 19:21:51
Feyajolk
endi chempionman deb navruz bayramigacha yuraverish ekanda ?!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг