UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

28 авг 17:52
Янгиликлар

Паралимпия

Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади

Теглар :  Паралимпия
Осиё Паралимпия қўмитаси (APC) ташкилотнинг 2027 йилги конференцияси, тақдирлаш маросими ва Бош ассамблеясини ўтказиш ҳуқуқи мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрига берилганини маълум қилди.

Юртимиз ўз тарихида мазкур тадбирга илк бор мезбонлик қилади.

Тошкент шаҳри Осиёнинг бешта Миллий Паралимпия қўмиталари томонидан тақдим этилган аризалар ўртасидаги танлов якунларига кўра, мезбон шаҳар сифатида танланди. Осиёнинг 45 та Миллий Паралимпия қўмитаси вакиллари, шунингдек, APC Ижроия кенгаши аъзолари, аъзо қўмиталар, спортчилар, халқаро федерациялар, мусобақалар ташкилий қўмиталари ҳамда халқаро спорт ташкилотлари вакиллари APC'нинг энг муҳим тадбирларидан бири доирасида Тошкентда жам бўлиши кутилмоқда.

Дастурдан Осиёда Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш билан боғлиқ муҳим йўналишларга бағишланган тақдимотлар, муҳокамалар ва семинарларни ўз ичига олган APC конференцияси ўрин олади. Шундан сўнг, Бош ассамблея бўлиб ўтади. Унда APC аъзолари ташкилий ва стратегик масалалар, шунингдек, минтақадаги Паралимпия ҳаракатининг келгусидаги ривожланиш йўналишларини муҳокама қилади. Пойтахтимизда, шунингдек, тақдирлаш маросимидан буён Осиё Паралимпия ҳаракатига қўшилган улкан ҳисса ва эришилган ютуқларни эътироф этувчи Осиё мукофотлари топширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг