UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 09:23Осиё ўйинларининг иккинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0

04 авг 15:53
Янгиликлар

Паралимпия

Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади

Теглар :  ПаралимпияIBSA
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси хабар берди.

"Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси — IBSA World Games 2027 мусобақаси 2027 йилнинг 26 май — 6 июнь кунлари оралиғида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилишини мамнуният билан эълон қиламиз!

IBSA World Games — кўзи ожиз ва кўриш қобилияти чекланган спортчилар учун ташкил этиладиган дунёдаги энг йирик халқаро спорт мусобақаси. Ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мазкур ўйинлар спортдаги юксак маҳоратни намоён этиш билан бирга, спортнинг кўриш имконияти чекланган инсонлар учун инклюзия ва имкониятлар тенглигидаги муҳим ўрнини яна бир бор намойиш этади.

Тошкент шаҳри бутун дунё кўзи ожизлар спорти ҳамжамиятининг марказига айланади. Бу ерда спортчилар, мураббийлар, техник расмийлар, классификаторлар, кўнгиллилар ҳамда IBSA оиласи аъзолари спорт ва халқаро ҳамкорликнинг унутилмас байрамини биргаликда нишонлаш учун жам бўлишади. Мусобақа дастури, техник регламентлар ҳамда асосий ташкилий муддатларга оид қўшимча маълумотлар тайёргарлик жараёни давомида IBSA ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасининг расмий ахборот саҳифалари орқали эълон қилиб борилади", дейилади ташкилот хабарида.

Пойтахтимиз, шунингдек, келаси йили Лос-Анжелес-2028 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи пара енгил атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ҳам қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг