UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

22 окт 15:00
Янгиликлар

Футбол

“Муфтий соврини – 2025” ғолиб ва совриндорлари аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

21-22 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан диний соҳа ходимлари ўртасида “Муфтий соврини – 2025” мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.

Мусобақанинг финал учрашувида Наманган вакиллиги ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоалари ўзаро беллашди. Иккала жамоа ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб келгани яққол намоён бўлди. Якунда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси ғалаба қозониб, мусобақа бош совринини қўлга киритди. 

Муросасиз кечган ўйиннинг асосий вақтида жамоалар 4:4 ҳисобида дуранг қайд этишди. Ғолиб жамоа пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси 4:2 ҳисобида зафар қучиб, "Муфтий Кубоги - 2025" чемпионига айланишди. Наманган вакиллиги жамоаси кумуш, Самарқанд вакиллиги жамоаси эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Темур Кападзе, футбол афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этишди. Ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига медаль билан бирга ноутбук тақдим этилди. 

Наманган жамоасига эса кумуш медаллар ва телевизор, Самарқанд жамоасига бронза медали ҳамда планшет топширилди. Ҳакамлар, шунингдек, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши ўйинчи” номинациялари ғолибларига ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, барча ўрин соҳибларига пул мукофотлари ва эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди.   

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг