17 окт 21:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди
Тошкентда қўлқопсиз жанглар бўйича IBA Nomad 16 турнири ўтказилмоқда.
Мусобақада ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси, ММАдаги жанглари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Муҳиддин Мамажонов Тожикистон вакили Шоҳруз Давлатовга қарши баҳс олиб борди.
Ўрта вазн тоифасидаги 3 раундлик жанг иккинчи беш дақиқалик давом этаётган бир паллада муддатидан аввал ниҳоясига етди. Мамажонов рақибини нокаут орқали мағлубиятга учратди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар