UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

20 июл 15:48
Янгиликлар

Паралимпия

Мунира Абдуллаева бочча бўйича халқаро мусобақада совриндор бўлган илк пара спортчига айланди!

Теглар :  Бочча
Хабар берганимиздек, шу кунларда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бочча бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, ушбу дунё биринчилигида илк бор иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мунира Абдуллаева аёллар ўртасида БC4 классида иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди. Қайд этиш лозимки, ушбу классда олтин ва бронза медалларни Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиантлари ҳисобланган украиналик Наталия Коненко ҳамда мезбон Миср вакили Ханна Элфар қўлга киритди.

Мунира Абдуллаеванинг ушбу медали Ўзбекистон Паралимпияси тарихида бочча спорт тури бўйича халқаро мусобақаларда қўлга киритилган илк медал сифатида ҳам сақланиб қоладиган бўлди.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси оиласи ушбу тарихий натижа билан пара спортчимизни самимий муборакбод этади ва келажакдаги фаолиятида муваффақият тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг