22 авг 18:33
Янгиликлар
Паралимпия
Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади
24 августдан 1 сентябрга қадар Корея Республикасининг Сеул шаҳрида бочча бўйича жорий йилги дунё биринчилиги ташкил этилади.
Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Мунира Абдуллаева BC4 классидаги яккалик беллашувларида медаллар учун баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Мунира август ойи бошида Полшанинг Познан шаҳрида бўлиб "Челленжер" турнири совриндорига айланганди.
Ҳавола :
Манба : paralympic.uz
Фикрлар