14 окт 09:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мурадовга илк мағлубиятни тақдим этган Мёршарт фаолиятини якунлади
UFC'нинг ўрта вазн тоифасида фаолият олиб борган америкалик Жеральд Мёршарт Жулиус Уокерга муддатидан олдин мағлуб бўлганидан сўнг профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Мёршарт ва Уокер ўртасидаги жанг 11 октябрга ўтар кечаси Лас-Вегасда ташкил этилган UFC Vegas 122 турнири доирасида бўлиб ўтди.
Беллашувнинг иккинчи раундида Жулиус Уокер техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Шундан сўнг Мёршарт ММАдаги фаолиятини тугатишини маълум қилди.
Жеральд Мёршарт профессионал фаолияти давомида 37 та ғалаба ва 23 та мағлубият қайд этди. Жулиус Уокернинг рекорди эса 8 та ғалаба ва 3 та мағлубиятдан иборат.
Маълумот учун, Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги илк мағлубиятини 2021 йилнинг августида ўтказилган UFC Vegas 35 турнирида айнан Жеральддан қабул қилиб олганди.

Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар