UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

15 дек 13:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев: «2022 йилдаги асосий мақсадим – 4 та камарни бирлаштириш»

Муроджон Аҳмадалиев келаси йилдаги режалари билан ўтоқлашди.

Хабарингиз бор, куни кеча бокс бўйича катталар ўртасидаги республика чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтди. Совриндорларни тантанали тақдирлаш маросимида проф боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳам иштирок этди. Биз фурсатдан фойдаланиб Аҳмадалиевни суҳбатга тортдик. Боксчимиз келаси йилги режалар, 17 декабрдаги бокс оқшоми ва албатта Ўзбекистон чемпионатидаги рақобат ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Бу йил мен учун унумли йил бўлди. Камарларимни ҳимоя қилиб яна супер чемпионлик камарини қўлга киритдим. Бундан жуда хурсандам. Буларнинг барчаси учун Аллоҳга шукур қиламан. 2022 йилда нечта жанг ўтказмоқчиман? Кейинги йилдаги асосий мақсадим – 4 та камарни бирлаштириш. Жанглар сонига келадиган бўлсак, буни бироз вақт ўтганидан кейин билиб оламиз. 

17 декбар куни мухлислар учун ажойиб бокс оқшоми бўлиб ўтади. Чунки, Ўзбекистоннинг энг кучли боксчилари рингга чиқади. Уларнинг имкониятини юқори баҳолайман. Одам қилган ишни одам қила олади. Шунча меҳнат қилишди, энди буни рингдаги ҳаракатлари билан кўрсатишлари керак.

Мендан кейин қайси боксчи чемпионлик камарини қўлга киритади? Ҳозирча, Исроил Мадримов ва Бектемир Мелиқўзиев жаҳон чемпионлик камарларига интиляпти ва жуда яқин турибди.

Ўзбекистон чемпионатидаги рақобат ҳақида гапирадиган бўлсак, ўзбек бокси аввалдан кучли бўлиб келган. Жангларни кўрдингиз, жаҳон чемпионати совридорлари, Олимпиада иштирокчилари ҳам енгиляпти. Чемпионат даражасини шундан ҳам билиш мумкин. Бизнинг ортимиздан янги Олимпиада чемпионлари етишиб чиқиб байроғимизни кўтарса, бундан ҳам хурсанд бўламиз. Биз ёш укаларимизга қўлимиздан келганича ёрдам беришга тайёрмиз. Бугун шоҳсупага кўтарилган барча боксчиларимизни табриклайман», - деди МJ КАКА Аҳмадалиев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
15 дек 13:55:34
Farhod_ bek1990
Buning uchun hali ancha o'z ustinda ishlashing kerak Murodjon.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг