UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Элит ОЧЛ ўтиш ўйини: "Пахтакор" Иордания клубини йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:09Ўзбекистонлик спортчининг Эркабулан Токтарга қарши жанги эълон қилинди 0 19:01"Сурхон" Беҳруз Каримовнинг трансферидан қанча пул ишлаб топди? 0 18:18Бибисара ҳам борми? Қозоғистон терма жамоасининг Самарқанддаги Шахмат Олимпиадаси учун таркиби расман эълон қилинди 0 17:30Собиқ чемпион нега Хабибни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисоблашини тушунтирди 0 16:52UFC рейтинги янгиланди: Нокаутчи енгил вазн тоифасида Топ-5`га яқинлашди 0 16:13Трамп ФИФА атрофидаги можаро фонида Инфантинонинг ёнини олди 0 15:37Grand Chess Tour: Синдаров 475 000 долларлик турнирдаги юришини бошлади 0 15:01Головкиннинг World Boxing ташкилотига 6 та янги федерация қўшилди + ФОТО 0 14:35Моралес Махачев - Гэрри жангини суғурталаш учун 9 кг вазн ташлаши керак 0 13:58Дунёнинг учинчи энг бой инсони “Ливерпуль” эгаларидан бирига айланади 0 13:31Топурия жамоаси Гэтжидан зудлик билан реванш олишни талаб қилмоқда 0 12:58Усман Нурмагомедовнинг менежери Макс Холлоуэйдан узр сўради 0 12:33Даниэль Кормье нима учун Жонсни мағлуб эта олмаганини айтиб берди 0 11:59"Реал"нинг янги футболчилари 2026/27 йилги мавсумда қайси рақамлар ўйнашлари маълум 0

09 фев 19:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев ҳимоя жангидан сўнг чемпионлик камарларини бирлаштирувчи баҳсда рингга кўтарилмоқчи

Боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев Стефан Фултон билан бирлаштирувчи камар учун жанг қилишга тайёр.

Бу ҳақида BoxingScene нашри хабар қилди. Olamsport.com сайти ушбу хабарнинг ўзбекча вариантини эътиборингизга ҳавола қилади.

Филаделфиялик Стефан Фултон ўтган ой енгилмас Ангело Леони (20-1, 9 КО) мағлуб қилиб, ушбу вазнда WBO камарини қўлга киритди ва рақибининг мағлубиясиз сериясига нуқта қўйган эди. 

Луис Нери эса сентябр ойида WBC камарини ўзиники қилган эди. 

Муроджон Аҳмадалиев эса ҳозир дивизионда қирол. У ўтган йили Майами шаҳридаги 12 раундлик жангда Денни Романни мағлуб этиб, икки камар соҳибига айланганди. 

"Ўтган йили январ ойида WBA ва IBF камарлари учун Денни Романни мағлуб қилганимдан сўнг, мен дивизиондаги бошқа жангчилар билан учрашишни жуда хоҳлаяпман", - дейди Муроджон Аҳмадалиев. 


Коронавирус сабабли Муроджон ҳимоя жангларини ўтказа олмади. 26 ёшли Аҳмадалиев кейинги жангини мажбурий камар ҳимояси учун япониялик Рёсукэ Ивасага қарши 13 март куни ўтказиши ҳақида маълумотлар тарқалганди. Аммо, ҳали расмий қарор эълон қилингани йўқ.


Муроджоннинг ўзи қуйидаги фикрларни қўшимча қилди:

"Мажбурий ҳимоя жангидан сўнг, Фултон ва Нери билан бирлаштирувчи жанг ўтказишни интизорлик билан кутяпман".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
09 фев 19:45:33
Kallavaram
Olamsport.com sayti xodimlari umuman loqayd sanlar xozir UFC baxslari bo'lmoqda qani sharhlar yoki suratlar yoki qani matnli translyatsiya nima bo'lyapdi qiziqtirmaysanlarmi odamni chempionat. Uz saytidan qoloqsanlar uzur naglilik qilganim uchun
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг