UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Самарқандда 855 000 АҚШ доллар мукофот пулига эга Grand Swiss 2025 турнири старт арафасида 0 13:26Майкл Биспинг: "Том Аспиналл — аралаш яккакурашларнинг Муҳаммад Алиси!" 0 13:05Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди 0 12:44Андреа Бочелли Самарқандда ёш шахматчилар билан учрашди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:23US Open. Қозоғистонлик теннис маликасини 1/4 финал остонасида тўхтатишди 0 12:02UFC Fight Night 258: Имавов — Борральо оқшомининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 11:41"Манчестер Сити" футболчиси икки ойга сафдан чиқди 0 11:20Уиттакер Махачев – Маддалена жангида австралияликни фаворит ҳисобламоқда 0 10:59Новак Жокович US Open 1/4 финалида 0 10:38Муроджон Аҳмадалиев: "Жанг аниқ нокаут билан якунланади, агар..." 0 10:17Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди? 0 09:56"Мен учун осон ўлжа". Диллон Денис — Махачев ва Чимаев ҳақида 0 09:35Деонтей Уайлдер Фрэнсис Нганнунинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 09:14Тошкентда ўтказиладиган Octagon 79 турнирининг асосий жанги расман тасдиқланди + ФОТО 0 08:53Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

01 сен 10:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев: "Жанг аниқ нокаут билан якунланади, агар..."

Биринчи ярименгил вазн тоифасида WBA ва IBF чемпионлик камарларининг собиқ соҳиби Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши жанг ҳақида интервью берди.

Чарм қўлқоп устамиз 14 сентябрь куни Японияда ўтказиладиган жангда нокаут қайд этилиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти. 

"Мен исталган рақибни кучли зарбаларим билан мувозанатни чиқаришим мумкин, шу жумладан Иноуэни ҳам. Ўзимга ишонганим учун шундай дадил фикр билдиряпман. Вазифам — уни мағлуб этиш ва мен бунинг учун қўлимдан келган барча ишни бажаришга тайёрман. Энг юқори даражада рақобатлашиш учун менда ҳамма нарса бор.

Иноуэ енгил вазнларда кучсиз эмасди ва менимча, унинг Луис Нери ва Рамон Карденасга қарши ўтказган жангларида дуч келган муаммолари 122 фунтгача бўлган вазн тоифасига ўтиш билан боғлиқ. Унга гавда жиҳатидан каттароқ ва кучлироқ рақиблар қаршилик кўрсатади, шу сабабли қийинчиликлар юзага келади. Бу тоифада у кўп қийинчиликларга дуч келади, мен учун эса бу одатий вазн. Агар бирортамиз аниқ ва кучли зарба йўллай олсак, нокаут муқаррар. Шунингдек, агар зарбалар алмашинувига берилиб кетиб, олдинга борадиган бўлсак ҳам жанг нокаут билан тугаши аниқ. Мен бутун дунёга энг яхшилар қаторидан жой олишга лойиқ эканлигимни исботлайман. Иноуэ универсал боксчи, у ҳамма нарсани билади, лекин мен ҳам шундай тоифадаги жангчиман. Ринг ҳал қилади - у ҳеч қачон ёлғон гапирмайди", - дея The Ring нашрига интервью берган Аҳмадалиев. 

Эслатиб ўтамиз, Наоя Иноуэ - Муроджон Аҳмадалиев жанги 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади. Аҳмадалиевнинг сўзларига кўра, чемпионлик жангини Японияда ўтказиш таклифи айнан Наоянинг жамоаси томонидан билдирилган. "Улар жангни Япониядан бошқа давлатда ўтказиш ҳақидаги барча таклифларга рад жавобини беришди. Лекин бир нарсани унутмаслик керак - ринг ҳамма жойда ҳам бир хил. Фақат жанг натижасига сиёсат аралашмаса бўлгани", — дея сўзларига якун ясади Муроджон.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг