UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0

09 июл 15:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев: "Ўз вазнимдаги энг кучлилар билан жанг қилишга тайёрман"

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA ва IBF йўналишлари собиқ чемпиони, ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев бўлажак жанги, ҳозирги жисмоний ҳолати ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, Муроджон бўлажак рақиби бўлиши кутилаётган япониялик Наоя Иноуэга ҳам мурожаат қилди.

"Сен эндигина "Йилнинг энг яхши боксчиси" унвонини қўлга киритдинг. Вазн тоифасидан қатъий назар сен дунёнинг энг яхши боксчиларидан бири ҳисобланасан. Шу ҳолатда сен бу чақирувдан қочяпсанми? Бу абсурд.

Жамоам мени барчасидан хабардор қилиб туради. Агар Иноуэ чемпионликдан воз кечса, бошқаси билан жанг қиламан. Бу борада мен учун ҳеч қандай янгилик йўқ. Лекин номим чиқмаган десам... Мен тарихдаги барчадан тезроқ икки йўналишда Жаҳон чемпиони бўлдим (саккизинчи жангда). Етакчи телеканалларда жанг қилдим. Мен формадаман ва ҳар қандай рақибга қарши курашишга тайёрман. Устуворликларимга келсак, улар оддий – барча унвонларни қўлга киритиш ва энг кучли рақиблар билан тўқнаш келиш. Келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Мен ҳар қандай жангга очиқман. Ўз вазнимдаги энг кучлилар билан жанг қилишга тайёрман", деди Аҳмадалиев.

Аввалроқ, WBA ташкилоти чемпион Наоя Иноуэ ҳамда мажбурий даъвогар Муроджон Аҳмадалиев жангига расман буйруқ берган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг