UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

09 июн 14:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев собиқ жаҳон чемпионига қарши жанг ўтказиши мумкин

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби сифатида WBA версияси бўйича ярим енгил вазннинг собиқ чемпиони кўрилмоқда.

У Ник Болл! Хорижий манбалар тарқатган маълумотларга кўра, томонлар ўртасида эҳтимолий жанг юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Ҳирн ҳам бу борада дастлабки мулоқотлар бўлиб ўтганини маълум қилган.

Ҳозирча жанг расман тасдиқлангани йўқ. Шу боис жангнинг санаси, манзили ва бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал фаолияти давомида 15 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. У иккинчи энг енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади. 

29 яшар Ник Болл ҳисобида эса 23 ғалаба, 1 мағлубият ва 1 та дуранг бор. У сўнгги жангида Брэндон Фигероага мағлуб бўлиб, WBA камаридан айрилганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг