UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 0 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0

02 апр 13:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев ва Исроил Мадримов тайёргарликни якунлашди

Боксчиларимиз 9 апрель тонгида навбатдаги жангларини ўтказишади.

Иккинчи энг енгил вазнда WBА ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) 9 апрель куни тонгда Сан-Антонио (АҚШ)да IBF йўналиши бўйича мажбурий рақиб филиппинлик Марлон Тапалесга (36-3, 19 КО) қарши бўлиб ўтадиган жангига тайёргарликни якунлади.

Шу куни яна бир боксчимиз — суперярим ўрта вазн тоифасидаги Исроил Мадримов америкалик Рафаэль Игбоквега қарши рингга кўтарилади. Боксчиларимиз ушбу жангга тайёргарликни Индиода олиб олиб боришди ва энди бор эътибор вазн ташлашга қаратилади.

"Алҳамдулиллаҳ, бўлажак жангга тайёргарликни якунладик. Барчани 8 апрель куни Сан-Антониодаги бокс оқшомида кутамиз. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва ғалабамизга бўлган ишончингиз биз учун доимо олдинга интилишимизга янада куч бағишлайди. Биз учун дуода бўлган барчага катта раҳмат. Ин Ша Аллоҳ, ғалаба биз тарафда бўлади", - деб ёзиб қолдирган "Кака" Аҳмадалиев чемпионлик жанги олдидан.

Маълумот учун, боксчиларимиз иштирокидаги жанг кечаси Тошкент вақти билан 9 апрель куни 05:00 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг