UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

09 фев 12:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевга яна бир машина совға қилинди + ФОТО

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил вазн (-55, 34 кг) тоифасида IBF ва WBA камарларини қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев 8 февраль, шанба куни, Наманганга келди.

Қамчиқ довонидаги вилоят чегарасида чемпионни яқинлари, вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари, спорт мухлислари кутиб олди.



Муроджон Аҳмадалиев йўл-йўлакай Поп ва Чустда бўлди. Хусусан, ўзи туғилиб ўсган Чуст туманида минглаб мухлислар қуршовида қолди.



Йўл бўйлари ва боғни тўлдирган ҳамюртлари уни олқишлар билан қарши олди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров спортчини ғалаба билан қутлаб, қолган икки версияда ҳам чемпионлик камарларини қўлга киритишига умид билдирди.



Наманган шаҳридаги вилоят Маданият марказида Муроджон Аҳмадалиевнинг вилоят ёшлари ҳамда бокс ихлосмандлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда чемпионга тўн кийдирилиб, вилоят ҳокимлиги совғаси — Damas автомобили тақдим этилди.

Муроджон саҳнадан пастга тушиб, машина калитини қарсаклар остида ота-онасига топширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳмадалиевга Президент совғаси сифатида Chevrolet Tracker автомобили ҳамда Тошкент шаҳридан уч хонали уй совға қилинган эди.

Учрашув ёшларнинг Муроджон Аҳмадалиевга турли мавзулардаги саволлари билан давом этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
09 фев 13:09:16
Komiljon.
Malades yawavor Murodjon
   
15 фев 17:08:32
Dilmurot
Omat tilayman bukus zuz
   
10 фев 14:20:26
Ahmad Abduraimov
Tohirxon90 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Obboo boshlandi tinme to'n kiydirish moshin berish)))
Xizmatiga yarawa olyabti
   
09 фев 19:30:41
Tohirxon90
Obboo boshlandi tinme to'n kiydirish moshin berish)))
   
09 фев 17:17:59
jasurbekuz
Молодец, лекин юлдузлик касалига чалинмаса булди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг