UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Жошуа Ван - Александр Пантожа реванш жанги ўтказилади 0 19:06Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев бош оғир атлетикачиларимиз Туркияга жўнаб кетди 0 18:38ATP рейтинги. Султонов 107, яна бир теннисчимиз 57 поғонага юқорилади 0 18:15"Навбаҳор" Ўзбекистон МТЖ аъзоси билан шартнома имзолади 0 17:42Том Аспиналл навбатдаги жангини ўтказишга тайёрлигини билдирди 0 17:07Крикетчиларимиз Қобулда Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишди 0 16:39Конор Макгрегор: "Шайтон юзимга тик қараб тургандай" 0 16:13Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий янги клуби маълум бўлди 0 15:44Умар Кремлёв: "Биволга трилогия учун икки баробар кўп пул таклиф қилдик, лекин..." 0 15:18Кудерметова ва Тимофеева Афинадаги WTA 250 турнирида иштирок этади 0 14:53Ўзбекистонлик пойгачи Италиядаги мусобақада муваффақият қозонди 0 14:26Чемпионликни кўзлаган “Пахтакор” май ойидан бери маошсиз 0 13:54Макс Холлоуэй Конор Макгрегорга мурожаат қилди 0 13:30Тахмина Икромова Жаҳон кубогида иккита медаль қўлга киритди 0 12:59Илк марта уйғур спортчиси UFC билан шартнома имзолади + ФОТО 0

11 янв 11:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги бўйича гонорар тақсимоти маълум, промоутерлик савдоси муддатидан олдин ўтказилади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, IBF Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўйича филиппинлик мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга қарши жанг бўйича буйруқ берганди.

Ташкилот томонларга келишувга эришиш учун 2 февралга қадар муҳлат берганди. Бироқ, Тапалеснинг жамоаси ушбу аукционни муддатидан олдин ўтказиш таклифи билан чиқди. 

Ўз навбатида IBF буни қаноатлантирди ва аукцион 18 январь куни ўтказилишини эълон қилди. 

IBF қоидаларига кўра, ғолиб бўлишни истаган томон камида 25 минг доллар пул таклиф қилиши лозим. Савдолар шартига кўра, Аҳмадалиевнинг жамоаси гонорарнинг 65 фоизини олади. Тапалес эса 35 фоизга эга бўлади. 

Аҳмадалиевнинг аввалги жангини "Matchroom Boxing" компанияси 525 555 АҚШ доллари эвазига сотиб олганди. 

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев Даниель Романни мағлуб этиб, IBF ва WBA камарларини қўлга киритганди. Шундан сўнг у 2021 йилнинг апрель ойида Рёсуке Ивасани, ноябрда эса Хосе Веласкесни мағлубиятга учратиб, камарларини ҳимоя қилди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+3   
11 янв 13:05:31
Mirziyo Sha
Oxiridagi palon odamni maglub etib kamarni qolga kiritdi degan gap qtq kerakmi xar safar bo'ldida endi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг