UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

25 мар 13:02
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Мустақил Ўзбекистоннинг илк Олимпиада чемпиони Лина Черязова вафот этганига 1 йил тўлди

Бундан 1 йил олдин қишки олимпия ўйинларида ўзбекистонлик ягона чемпион, спортимиз афсонаси Лина Черязова бу ёруғ оламни тарк этганди.

У 2019 йили Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўзининг 51 ёшида оламдан ўтганди. 

Черязова 1994 йили Лиллихаммерда ўтказилган Олимпиаданинг фристайл баҳсларида чемпионлик шохсупасига кўтарилган эди. Лина қўлга киритган олтин медал ўзбек спортида ҳозиргача ягоналигича қолмоқда. 

Бундан ташқари, Лина Черязова 1993 йили жаҳон чемпиони ҳам бўлган. 1990 ва 1991 йилларда собиқ СССР чемпионига айланган. У уч йилдан бери буйрак касалидан азият чекиб келаётганди. Лина 1999 йилда онаси туғилган Новосибирск шаҳрига кўчиб ўтганди. 

Лина Черязова Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони билан тақдирланган эди. 

Черязованинг хотираси қалбимизда абадий қолади.

 Лина Черязовага олтин медал тақдим этган "сальто"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг